Latest news

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  1 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  4 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

"Челси" "Интер" етакчиларидан бирига кўз тикди News

"Челси" "Интер" етакчиларидан бирига кўз тикди

"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

25 ёшли италиялик футболчининг хизматларига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди Calciomercatoweb.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Бареллани сотиб олиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда, чунки келаси ёзда "Челси" катта эҳтимол билан Жоржиньо ва Н'Голо Кантесиз қолади. Лондонликлар марказий чизиғини кучайтирмоқчи.

Қайд этилишича, "Интер" Барелла учун тахминан 80 миллион евро олмоқчи, аммо "Челси" Ромелу Лукакуни шартномага қўшишга ҳаракат қилади. Айни пайтда бельгиялик футболчи "Интер"да ижара асосида ўйнамоқда, миланликлар уни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Барелла 2020 йилда "Кальяри"дан "Интер" футболчисига айланганди. Ярим ҳимоячи жорий мавсум миланликлар сафида барча мусобақалар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика