Latest news

07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15

"Челси" футболчиси 4 ҳафтага сафдан чиқди News

"Челси" футболчиси 4 ҳафтага сафдан чиқди

Лондон клубида жароҳатлар инқирози янада чуқурлашмоқда.

"Челси" мураббийи Грэм Поттер "Фулхэм"га имконият бой берилган ўйинда жароҳат олган Денис Закариянинг бир ой жамоасига ёрдам бера олмаслигини тасдиқлади. 

26 ёшли футболчи пайшанба куни "Фулхэм"га қарши ўйиннинг (1:2) 56-дақиқасида оқсоқланиб қолди. Швейцариялик ўйинчи учрашувдан кейин жароҳати даражасини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтди. Кеча "Кристал Пэлас" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйиндан сўнг жамоа устози Закариянинг ҳолати ҳақида маълумот берди: "Денис тўрт ҳафтага сафдан чиқди. Бу биз учун зарба бўлди. Умид қиламизки, у тезда қайтади".

Закария "кўклар" учун 7 та ўйинда майдонга тушди. Барчаси Поттер қўл остида. У жамоа либосидаги ягона голини "Динамо" Загреб (2:1) дарвозасига урди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика