Latest news

09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  89 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  4 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  9 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  17

"Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби! News

"Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби!

15 май куни тунда Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди.
Амстредам шаҳридаги стадионда Португалиянинг "Бенфика" ва Англиянинг "Челси" клублари ўзаро кураш олиб боришди. Дастлабки бўлимда устунлик "Бенфика" томонида бўлди. Аммо Португалия клуби томонидан ташкил этилган деярли барча ҳужумда охирги зарба бўлмади. "Челси" футболчилари эса икки марта  рақиб дарвозасига зарба беришди ҳолос. Оскарнинг зарбасини Артур осонлик билан, Лэмпарднинг зарбасини эса қийинчилик билан қайтариб юборди.
 
59-дақиқада Петр Чех тўпни майдон марказига қадар отиб берди. Мата тўпни олдинроққа Торресга оширди, Фернандо тўпни рақиб ҳимоячиси Луизао ва дарвозабони Артурни ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилди - 0:1.

68-дақиқада Аспиликуэта ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, бош ҳакам пенальти белгиланди. Уни Оскар Кардосо аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.  

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Бранислав Иванович бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 1:2. Айнан мана шу ҳисоб ўйин якуний бўлиб чиқди ва "Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби бўлди! "Аристократлар" 25 майга қадар Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси кубоги эгаси бўлишади.

Европа Лигаси. Финал.
Бенфика Португалия – Челси Англия 1:2 (0:0, 1:2)
15 май, 23.45, «Амстердам Арена»
Голлар: 0:1 – 60 Торрес, 1:1 – 68, пенальти Кардосо, 1:2 – 90 Иванович.
Бенфика – Артур Мораес, Алмейда, Луизао, Гарай (Жардел, 78), Мельгарехо (Джон, 66), Энцо Перес, Матич, Гайтан, Родриго (Лима, 66), Сальвио, Кардосо.
Челси – Чех, Аспиликуэта, Иванович, Кэйхилл, Э. Коул, Давид Луиз, Рамирес, Мата, Лэмпард, Оскар, Торрес.
Огоҳлантиришлар:  Оскар (14), Гарай (45), Луизао (61).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика