Latest news

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  32 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  6 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

"Челси" Беннасер учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи News

"Челси" Беннасер учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи

"Милан" ярим ҳимоячиси Исмаэль Беннасер фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Альфредо Педулланинг сўзларига кўра, 25 ёшли жазоирлик футболчининг "Сан-Сиро"даги келажаги ноаниқлигича қолмоқда. 

Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнида якунига этади. Футболчининг янги агенти Энцо Райола келаси ҳафта "россонери" техник директори Паоло Мальдини билан келишувни узайтириш борасида музокара олиб бориши кутилмоқда.

Миланликлар Беннасернинг аввалги агенти Мусса Сиссоко билан келишувга эриша олмаганди. Футболчи бир мавсумлик маоши камида 4 миллион еврога оширилса, янши битимга имзо чекишга тайёр.

Педулланинг таъкидлашича, Беннасерга "Ливерпул"дан қизиқиш борлиги ҳақида миш-мишлар бўлган, аммо аниқ маълумотлар йўқ. Аммо "Челси" ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби январь ойида Беннасер учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи. 

Беннасер жорий мавсум "Милан" сафида барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика