"Челси" "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи
28 jul 2017 08:00
News
"Челси" "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи
Англия чемпиони "Челси" ўнг қанот ҳимоясига керакли номзодни топган кўринади.
Лондонликлар "Реал" ҳимоячиси Данилони "Манчестер Сити" билан бўлган рақобат туфайли қўлга кирита олмаганликларидан кейин ўз эътиборларини "Барселона" футболчисига қаратишди.
Гап Сержи Роберто ҳақида кетмоқда.
Робертони "Челси" клуби вакиллари Виктор Мозесга рақобат вужудга келтириш учун харид қилишмоқчи.
Футболчи эса "Барселона"да асосий таркибдаги ўрнини янги келган Семедуга топшириш қўйиш эҳтимоли борлиги учун кетишга қаршилик қилмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" клуби Сержи Робертонинг шартномасида кўрсатилган 42 миллион еврони тўлаб берса, унда "Барселона" ҳимоячиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments