Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  11 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

"Челси" академияси — иқтидорлар конвейери News

"Челси" академияси — иқтидорлар конвейери

АПЛ жамоаларининг ярмида "Челси" академияси футболчилари тўп тепади.

Лондон клуби сўнгги 10-15 йилда Европанинг энг "серҳосил" мактабларидан бирига айланди. Агар Европа топ-лигаларига назар ташласак, "Челси" академиясидан иккита кучли ёш футболчилар рўйхатини тузиш мумкин. Қуйида асосий таркибга кирган тарбияланувчиларни кўришингиз мумкин:


Кимлардир жонажон клубининг бошланғич таркибидан ўрин олиб улгурган: Маунт, Кристенсен, Рис Джеймс, Каллум Хадсон-Одои, Трево Чалоба ва Рубен Лофтус-Чик. Яна кимдир эса тажриба орттириш мақсадида ижарада тўп тепади. Масалан, Билли Гилмор "Норвич" асосий таркибида, Конор Галлахер эса кетма-кет иккинчи мавсум клуби АПЛдан тушиб кетмаслиги учун жамоасига ёрдам бермоқда — ўтган йили "Вест Бром"да ўйнаган, бу йил эса "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилмоқда.



Рўйхатдаги бошқа трансферлар эса "Челси"га жами 122 млн фунтдан кўпроқ фойда олиб келган. Агар "Локомотив" Анжоринни сотиб олса, сумма 140 млнгача кўтарилади. Факт: Transfermarkt маълумотига кўра, икки таркибнинг нархи ярим миллиард евродан ошади.

Бу катталар футболида порлаган 25 ёшгача бўлган футболчиларнинг бир қисми холос (Жамал Блэкмен (27 ёш) ва Натан Аке (26 ёш) — истисно тариқасида). Шунингдек, яна Райан Брюстер ("Шеффилд Юнайтед", Доминик Соланке ("Борнмут"), Итан Ампаду ("Венеция"), Армандо Броя ("Саутгемптон"), Иан Поведа ("Лидс") ва бошқалар ҳам бор.


Академиянинг сири — ходимлари жуда яхши. Тарбияланувчилар мураббийларни, агентлар эса скаутларни мақтайди

Аввал ҳам академиянинг машҳур тарбияланувчилари бўлган — афсонавий Жон Терри, Грэм Ле Со ва Карлтон Коул, Маззи Иззет ва Фрэнки Синклер (АПЛ тарихидда энг кулгили автоголлар муаллифи). Бироқ Роман Абрамович келганидан кейингина юлдузлар етиштириб берила бошланган.

Энг асосий ижодкор — ёшлар жамоаси тизими бошлиғи Нил Бат. Айнан у клубни ёш футболчиларни ривожлантириш дастурига 100 млн фунтдан кўпроқ сармоя киритишга ишонтирган ва 15 йил давомида уни такомиллаштирган. Унинг даврида ёшлар жамоаси Кобхэмдаги машғулот марказидаги асосий жамоага яқинроқ бўлдилар. Бунга сабаб, шу йўл билан ёшлар ўзини базага яқин эканини ҳис қилар ва мураббийлар ҳам ёшларни кузатиб, иқтидорлиларини танлаб олиш имкониятига эга бўлардилар.



Скаутлар тармоғи нафақат Лондонда, балки бутун Европа бўйлаб кенгайтирилди. Айнан "Челси" академияси вакиллари энг ишончи ҳисобланади ҳамда футболчиларига энг яхши шароитларни таклиф қилади. Масалан, ёш иқтидор соҳиби Чарли Мусонда аллақачон "Барселона" томон отланганди, аммо лондонликлар бироз айёрлик қилиб, мактабга унинг икки укасини ҳам чақириб олишди. Улардан бири ҳозир "Челси" тизимида скаут бўлиб фаолият юритмоқда. "Улар ўйинчини қўлга киритиш учун ҳамма нарсага тайёр", — дейди "The Independent" нашрига лондонлик ёшлар билан ишлаган агентлардан бири. — Бошқалар уддалай олмайдиган таклифларни айнан "Челси" беришини ҳамма яхши билади".

Тарбияланувчилар академия мураббийларини жуда ҳам яхши кўришади. "Аслида "Челси" мактабини ўзига хос қиладиган айнан — мураббийлардир, — дейди Анжорин "The Indepenent" нашрига берган интервьюсида. — Улар шунчаки ўз соҳасининг устаси. U6 ва мактаб ўқувчилари учун ёзги лагердан бошлаб, U23 гача бўлган ёшлар жамоаларига қадар. Улар — техника, тактика ва жисмоний форма томондан ҳам Европада энг яхшиси".



Анжориннинг сўзлари охирги 10 йил ичида титуллар билан ўз тасдиғини топди — Премьер Лига 2даги иккита ғалаба (U-23 жамоалари учун турнир) ва ёшлар Чемпионлар Лигаси (икки бор финалга чиқиш). 2013 йилдан 2018 йилга қадар "Челси" ёшлари Англия ёшлар Кубогини ҳеч кимга беришмади.


Сўнгги йиллардаги авлод асосан Лэмпард шарофати билан "ўйнаб кета олди". Абрамович асосий таркибда 6 тарбияланувчи билан ўйнашни орзу қилади

Тўғри, узоқ вақт давомида клуб ўз тарбияланувчиларини асосий таркибга бириктиришда муаммоларга дуч келган. Ва бу вазиятда трансферларга қўйилган чеклов ёрдам бериб юборди. Қизиқ томони, "Челси" айнан академия учун харид қилинган ёш футболчилар учун ушбу тақиққа учради. Трансферларга тақиқ ва Лэмпарднинг келиши икки мавсум ичида бир йўла 10 нафар тарбияланувчи асосий жамоа сафида дебют қилишини таъминлади. Бу каби йирик қамровдаги ишончни "Челси"нинг XXI асрдаги бирор бир мураббийида кўрмагандик.

Агар Лэмпарднинг собиқ ёрдамчиси Эдди Ньютоннинг (у ҳам "Челси" академияси тарбияланувчиси) сўзларига ишонадиган бўлсак, Роман Абрамовичнинг бир орзуси бор — олти нафар тарбияланувчи бўлган таркиб билан ЕЧЛ ва АПЛда ғолиб бўлиш. ЕЧЛ-2021 финалида асосий таркибда фақат икки футболчи – Маунт ва Жеймс майдонга тушди, яна уч нафари (Кристенсен, Гилмор, Хадсон-Одои) захирада қолдирилди.



Тухель ҳозирча академия битирувчиларига у қадар ишонч билдирмаяпти (шу ёз кўпчилик сотиб юборилди, Гилмор ва Галлахерни ижарага бериб юборишди), аммо ёшларни кўпроқ ўйнатишга ваъда беряпти: "Асосий жамоа эшиклари доимо очиқ. Мен ёш футболчиларни ёқтираман. Мухлисларга ҳам бу каби спортчилар маъқул келади. Катта жамоа яратиш учун хорижлик футболчилар ҳам, футбол юлдузлари ҳам, академиядан чиққан маҳаллий йигитлар ҳам зарур".

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 21:30да "Брентфорд" - "Челси" учрашуви бўлиб ўтади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика