Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  0 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

"Челси" 2023/24 мавсумни 129,6 миллион фунт фойда билан якунлади. Бир йил аввал клуб 90,1 миллион фунт зарар кўрган эди News

"Челси" 2023/24 мавсумни 129,6 миллион фунт фойда билан якунлади. Бир йил аввал клуб 90,1 миллион фунт зарар кўрган эди

Tags :  Челси
"Челси" ўтган мавсумни 129,6 миллион фунт фойда билан якунлади.

"Челси" 2023/24 мавсумни 128,4 миллион фунт фойда билан (солиқлар ҳисобланишидан аввал) тамомлади. Бир йил аввал "кўклар" 90,1 миллион фунт зарар кўрган эди.

Бундай натижага футболчилар сотишдан тушган даромаднинг ошиши орқали эришилди.  

Клубнинг умумий даромади 468,5 миллион фунтгача пасайди – бу асосан эркаклар жамоасининг Чемпионлар лигасида иштирок этмагани билан боғлиқ. Бироқ АПЛда олтинчи ўринни эгаллаш, Англия Кубоги ярим финалига чиқиш ва Лига Кубоги финалига етиб бориш орқали ўйилар трансляциясидан тушган даромад ошди.  

Бундан ташқари, операцион харажатларнинг қисқариши клубга даромадлар пасайишини қоплашга ва операцион зарарни ўтган йилги даражада ушлаб туришга имкон берди.  

Аёллар жамоаси кетма-кет иккинчи йил УЕФА Лига Чемпионлари ярим финалига чиқди ва Суперлига чемпиони бўлди, бу эса трансляция даромадларига ижобий таъсир кўрсатди.  

Ўйин кунларидаги фаолиятдан тушган даромад 80,1 миллион фунтга кўтарилди, бунга ўйинларга ўртача 40 000 томошабин келиши ва аёллар жамоасининг "Стэмфорд Бриж"да учта қўшимча ўйин ўтказгани ёрдам берди.  

Клубнинг тижорий даромадлари ўйинчиларни ижарага бериш келишувларидан тушган фойда, шунингдек, туристик экскурсиялар ва клуб атрибутикаси савдоси муваффақиятли бўлгани туфайли 225,3 миллион фунтга ошди.  

Операцион харажатлар, жумладан, ўйинлар ва клуб инфратузилмаси учун сарф-харажатларнинг қисқариши, ўйинчилар сотишдан олинган фойда (152,5 миллион фунт) ва қўшма компаниялар сотишдан тушган даромад (198,7 миллион фунт) клубга солиқлар чиқарилгандан кейин 129,6 миллион фунт соф фойда қайд этиш имконини берди", – дейилади "Челси"нинг баёнотида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика