Latest news

18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  0 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  4 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  8 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада май ойининг энг яхши футболчиси ҳамда мураббийини аниқлади News

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада май ойининг энг яхши футболчиси ҳамда мураббийини аниқлади

“Championat.Asia” узоқ вақтдан бери Transfermarkt билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Яқинда янги рукн яратиш ғояси бўйича таклиф бердик, унга кўра Суперлигада ойнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлаймиз.

Овоз бериш жараёнида Transfermarkt ходимлари ва “Championat.Asia” сайти таҳририяти иштирок этди. Қолаверса, “Нефтчи”нинг собиқ футболчиси, “Сурхон” клуби собиқ мураббийи Баҳром Ҳайдаров ҳам мутахассис сифатида ўз танловини билдирди.

Май ойининг энг яхши мураббий номи учун кескин кураш кечди. Натижаларга кўра, АГМК устози Миржалол Қосимов 40 фоиз овоз тўплади. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев олмалиқликлар устозидан атиги бир балл кам тўплади. Қосимов бошчилигидаги АГМК олти учрашувда (4 ғалаба ва 2 дуранг) 14 очко жамғарди.




“Насаф” аъзоси Ойбек Бозоров эса Суперлигада май ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. "Аждарлар" ярим ҳимоячиси жамоасининг бешта ўйинида асосий таркибда майдонга тушиб, бешта гол урди. Бозоровга экспертларнинг ярми овоз берган, футболчи энг яқин таъқибчисидан 13 очко кўпроқ жамғарди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика