Latest news

14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  0 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  2 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   1 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2

"Championat.asia" Туркияда, эртага Ўзбекистон МТЖ ҳам етиб келади News

"Championat.asia" Туркияда, эртага Ўзбекистон МТЖ ҳам етиб келади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь санасида Туркия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўйин Туркиянинг Аланья шаҳридаги "Аланья стэдиум"да бўлиб ўтади.

"Championat.asia" сайти ходимлари Толибжон Қосимов ҳамда Жаҳонгир Файзуллаевлар бош жамоамиз иштирокидаги беллашувни воқеа жойидан ёритиб бориш мақсадида кеча Аланьяга етиб келдик. Тошкентдан эрталабки соат саккизга яқин йўлга чиқдик, тўғридан-тўғри рейс йўқлиги сабаб Истанбул аэропортига, кейин эса икки соат кутишдан сўнг Антальяга учдик. Анталья аэропортида эса бизни олдиндан келишиб қўйилган сайёҳлик фирмаси ходими кутиб турарди. У бизни меҳмонхонага элтиб қўядиган махсус уловга чиқариб юборди. Йўл-йўлакай бизни олиб кетаётган ҳайдовчи билан суҳбатлашиб кетишга ҳаракат қилдик (гарчи турк тилини яхши билмасак-да бир-биримизни тушуна олдик, ҳар ҳолда). У Туркия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида билишини, аммо баҳс қайси куни ўтишидан бехабар эканлигини айтди. Биздан ўйин кунини билганидан кейин иши юзасидан хизмат чиқиб қолмаса албатта боришини таъкидлади.


Меҳмонхонага борганимиздан кейин қабулхонадаги турк йигитлардан ҳам ўйин ҳақида сўрадим. Очиғи, ким билан суҳбатлашган бўлсак уларнинг ҳаммасидан ўртоқлик ўйини бўлишидан хабари бор ёки йўқлигини сўрадим. Чунки, шаҳарчадаги одамларнинг футболга қизиқиши қай даражада эканлигини билиш ўзим учун жуда қизиқ. Қабулхонадаги йигитлар учрашув ҳақида билишар экан, бизни журналист ва фотомухбир эканлигимизни билишгач футбол борасида гапни бошлаб юборишди. Турк тилини яхши билмаймиз деб шунча гаплашдингизми деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Қабулхонадаги йигитларнинг ҳар иккиси ҳам рус тилини биларкан. Сабаби, бу ерга рус сайёҳлар жуда кўп ташриф буюришади. Бунга меҳмонхонадаги кечқурунги шоуда ҳам амин бўлдик. Хуллас, йигитлар билан футбол мавзусидаги суҳбатимиз турк мухлислари ҳақидаги илиқ сўзлар билан якун топди. Афсуски, бу ерда Европа лигаси финалини телевизор орқали кўришнинг иложи бўлмади. Хонада ҳам, лоббида ҳам бирорта футбол канали кўрсатмас экан. Ноилож, беллашувни бироз қотган ҳолда бўлса ҳам интернет орқали томоша қилишга мажбур бўлдик.

Биз жойлашган меҳмонхонадан "Аланья стэдиум"гача 30 кмдан бироз кўпроқ масофа бор. Бизда том маънодаги иш эртадан бошланади. Эртага терма жамоамиз Антальяга учиб келади ва у ердан Аланья шаҳрига. Биз эса Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизни аэропортдан ёки меҳмонхонада кутиб олишга ҳаракат қиламиз. Демак, эртадан бошлаб терма жамоамизнинг Туркиядаги машғулотлари ва ўртоқлик ўйинини сайтимиз ўқувчилари учун имкон қадар ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.


Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

Аланья, Туркия

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика