Latest news

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" (матнли трансляция)  7 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов News

"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал баҳси билан мамлакатимизда катта футбол мавсуми ўз ниҳоясига етди.

"Championat.asia" сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

Демак, "Championat.asia" талқинига кўра, йилнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов бу йилни кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Насаф"ни ўз пайтида Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов каби посбонлар тарк этган бўлишига қарамай, клуб дарвозабондан қийналиб қолмади. Бу йил эса Абдувоҳид ярқ этиб порлади. У бир нечта ўйинларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди, шунингдек "Қўқон-1912" билан кечган баҳсда Мурод Холмуҳаммедовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Неъматов Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам дебют қилишга муваффақ бўлди. Неъматов чемпионатда энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон бўлди.

Абдувоҳид Раҳимжон Давронов ("Машъал") ва Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") каби посбонларни ортда қолдирди.  

Суперлигадаги статискаси: 17 ўйин, 1465 дақиқа, 10та гол ўтказди. 12та қуруқ ўйин, 1та пенальти қайтарди.


Тез орада "Championat.asia"нинг ёш киперга аталган эксклюзив махсус совғаси ўз эгасига топширилади.


"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика