Latest news

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  8 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  17 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  5 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг май ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади News

Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг май ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Сўровномада Championat.asia ходимлари ҳамда Transfermarkt'нинг рус бўлими раҳбари Георгий Лекарев ва меҳмон эксперт – Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, Чехия, Словакия, Латвия, Хитой ва Эрон жамоаларида ҳаракат қилган Азиз Ибрагимов иштирок этди.

Суперлиганинг май ойидаги энг яхши мураббийи Вадим Абрамов бўлди. Унинг қўл остида Самарқанднинг “Динамо”си тўртта ўйиндан учтасида ғалаба қозонган бўлса, бир марта дуранг ўйнади. "Динамо" айни дамда Ўзбекистон чемпионатида 22 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Айни вақтда самарқандликлар захирасида битта ўйин бор ва ғалаба қозонган тақдирда чемпионатда пешқадамлик қилаётган "Насаф" билан очколарини тенглаштириб олиши мумкин. Респондентларнинг 45 %и Абрамовга овоз берган бўлса, иккинчи ўрин "Пахтакор" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Камолиддин Тожиевга насиб этди (40 %).

Игорь Сергеев май ойида Суперлиганинг энг яхши футболчисига айланди. "Пахтакор" форварди аллақачон апрель ойи натижаларига кўра энг яхши деб топилганди. Шу тариқа Сергеев кетма-кет иккинчи ой бу сўровномада ғалаба қозонди. 32 ёшли ҳужумчи май ойида 4 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди, шунингдек, Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши тўпурарлари рўйхатини ҳам бошқариб турибди (11 ўйинда 9 та гол). Сергеев 40% овоз тўплаган бўлса, иккинчи ўринни ОКМК вингери Хуршид Ғиёсов (25%) эгаллади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика