Latest news

16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  1 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  1 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  1 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  1 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  0 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  1 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  4 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  13 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  2 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2

"Championat.asia" гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди News

"Championat.asia" гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди

Бугун ОАВ куни муносабати билан ўтказилинаётган турнирнинг гуруҳ ўйинлари якунига етди.

"Маърифат" газетаси вакилларига қарши кечган ўйинда жамоамиз 6:0 ҳисобда ғалаба қозонди. Биринчи турда икки нафар асосий таркиб футболчимиз маълум сабабларга кўра иштирок эта олмаган эди. Булар, Миразиз Муротов ва Беҳзод Назаров. Шу боисдан илк ўйинда ўйинимиз яхши чиқмаган, аксига олиб рақиб очиқчасига бизни менсимай, "шу ҳам жамоа бўлдими, буларни ютиб ташлаш керак", деган фикрни айтган эди. Саноқли ташкилотларгина ҳақиқатдан ҳам журналист бўлган ҳодимлар билан мусобақада қатнашяпти. 12та жамоадан 6-7тасида "журналистлар" тўп тепяти.




Қизиғи шундаки, биз рақибни 5та тўп фарқи билан мағлубиятга учратсакгина гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритар эдик. Афтидан "Шарқ Зиёкори" бундай бўлишини кутмади шекили, "В" гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритадиган жамоа иштирокидаги ўйинни томоша қилдилар. Боиси, "А" гуруҳи ғолиби, "В" гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган жамоага қарши майдонга тушар эди. Якунда ўша жамоа биз бўлдик. 




"СА" таркиби қуйидагича кўриниш олган: Нодирхўжа Юлдашев, Беҳзод Назаров, Баҳодир Мирзаев, Алексей Григорев, Толибжон Қосимов, Нарзулла Сайдуллаев, Шаҳбоз Беғамов, Камолиддин Алимов, Жасур Асланов, Миразиз Муротов.

Мураббий: "Я" ва "Ғ" лицензиялари соҳиби Хайрулла Холиқов.

"А" гуруҳи тақвими қуйидагича кўриниш олган:
21.06.2014
"Шарқ Зиёкори" - "Маърифат" 6:1
22.06.2014
"Championat.asia" - "Шарқ Зиёкори" 3:3
23.06.2014
"Championat.asia" - "Маърифат" 6:0

Қолган гуруҳдаги ўйинлар натижаси билан танишинг: 


"B" гуруҳи:
"Спорт" газетаси - "ЎзА" 5:2
"Ватанпарвар" - "Спорт" газетаси 2:8
"ЎзА" - "Ватанпарвар" 6:4

"C" гуруҳи:
"Адолат" - "Ўз МАА" 3:12
"Халқ Сўзи" - "Адолат" 6:4
"Ўз МАА" - "Халқ Сўзи" 4:2

"D" гуруҳи:
"МТРК" - "Туркистон" 3:0
"Ўзбекистон ТВ" - "МТРК" 0:7
"Туркистон" - "Ўзбекистон ТВ" 0:3




1/4 финал:

"Championat.asia" - "ЎзА"
"Спорт" газетаси - "Шарқ Зиёкори"
"МТРК" - "Халқ Сўзи"
"Ўзбекистон ТВ" - "Ўз МАА"


Фото: Ҳасан Пирмуҳамедов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика