Latest news

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Цейтлин бошқарган ўйинларда "Насаф" ўтган йил фақат ютган News

Цейтлин бошқарган ўйинларда "Насаф" ўтган йил фақат ютган

Бугун олий лигада 6-тур ўйинлари давом эттирилади. Одатдагидек, ҳакамларнинг ўтган йилги статистикасига тўхталамиз.
24 апрель (якшанба)
ҚЎҚОН-1912 - ҚИЗИЛҚУМ
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

"Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашувини андижонлик Темур Тўхтасинов бошқаради. Бу ҳакам 2015 йил мазкур жуфтликдаги жамоаларнинг жами учта ўйинини бошқарган. Қизиғи, ҳар уччала беллашув ҳам 2:1 ҳисобида якунланган. Яъни, икки ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида, бир беллашувда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган.

2015 йил. "Қўқон-1912" жамоаси иштирокидаги учрашувлар
СЎҒДИЁНА - ҚЎҚОН-1912 - 2:1
ҚЎҚОН-1912 - МЕТАЛЛУРГ - 2:1

"Қизилқум" жамоаси иштирокидаги учрашув

 БУХОРО - ҚИЗИЛҚУМ - 1:2

БУХОРО - НАСАФ
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Турнинг марказий ўйинларидан бири Бухорода бўлиб ўтади. Тажрибали ҳакам Владислав Цейтлин бошқариб борадиган беллашув қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Аҳамиятлиси, "Бухоро" 2015 йил Цейтлин бошқарган ўйинда ўз уйида "Металлург"га имкониятни бой берган - 0:3. "Насаф" эса, аксинча, 4та баҳснинг барчасида ғалаба нашидасини сурган.

2015 йил. "Бухоро" жамоаси иштирокидаги учрашув
БУХОРО - МЕТАЛЛУРГ - 0:3

"Насаф" жамоаси иштирокидаги учрашувлар

НАСАФ - ЛОКОМОТИВ - 2:1
НАСАФ - МАШЪАЛ - 3:0
ҚЎҚОН-1912 - НАСАФ - 1:3
СЎҒДИЁНА - НАСАФ - 1:2
 
ОЛМАЛИҚ - НАВБАҲОР
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Виктор Серазетдинов ҳакамлик қиладиган "Олмалиқ" - "Навбаҳор" баҳси ҳам қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Серазетдинов 2015 йил "Олмалиқ" учун омадсиз ҳакамга айланган. Игорь Шквирин жамоаси Серазетдинов ҳакамлик қилган икки ўйинни ўз уйида ўтказиб, ғалаба қозона олмаган. "Навбаҳор" эса, сафарда "Пахтакор"га ютқазган.

2015 йил. "Олмалиқ" жамоаси иштирокидаги учрашувлар
ОЛМАЛИҚ - ЛОКОМОТИВ - 2:2
ОЛМАЛИҚ - МАШЪАЛ - 1:3

"Навбаҳор" жамоаси иштирокидаги учрашув
 ПАХТАКОР - НАВБАҲОР - 1:0

ШЎРТАН - ЛОКОМОТИВ
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Х. Мухтаров (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Омадсизлик қуршовига тушиб қолган "Шўртан" мазкур турда "Локомотив" билан куч синашади. Танташев бошқарадиган ўйин қайси жамоага ғалаба тақдим қилишини учрашув якунланганидан кейин билиб оламиз. Зеро, жамоалар ўтган йили мазкур ҳакам бошқарган беллашувларда ғалаба қозона олган.

2015 йил. "Шўртан" иштирокидаги учрашув
ШЎРТАН - МАШЪАЛ - 1:0

"Локомотив" иштирокидаги учрашувлар
ЛОКОМОТИВ - АНДИЖОН - 2:0
АНДИЖОН - ЛОКОМОТИВ - 1:2

Фурқатбек Нишонов
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика