Latest news

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  4 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

“Цементчи”нинг олий лигага чиқишига 1 қадам қолди News

“Цементчи”нинг олий лигага чиқишига 1 қадам қолди

Ўзбекистион чемпионати биринчи лига баҳслари иккинчи давраси якунланишига 4та тур қолди.

Айни дамда турнир жадвалида Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси карвонбошилик қилмоқда. Куни кеча биринчи лиганинг 32-туридан ўрин олган учрашувида “Цементчи” сафарда “Андижон” меҳмони бўлди. Ушбу баҳсда қувасойликлар рақибларини 0:4 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бундай ғалабадан сўнг “Цементчи”нинг олий лигага чиқиши деярли ойдинлашиб қолди. “Андижон” эса ўз вазифасини янада қийинлаштирди.

“Цементчи” сафардаги муваффақиятидан сўнг иккинчи ўриндаги “бургутлар”дан 11 очкога ўзиб кетди. Қувасойликлар шу кунга қадар биринчи лига баҳсларида 30та учрашув ўтказишди. Шулардан 23тасини ўз фойдасига хал қилган бўлса, 4та дуранг ва 3 маротаба мағлубият аламини тотиб кўришган. Кейинги турда “Цементчи” ўз уйида Қаршининг “Насаф-2” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳсда қувасойликлар “аждарлар”ни таслим эта олса олий лига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритади. 



Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика