Latest news

12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  1 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  3 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0

“Цементчи” “Нефтчи”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади News

“Цементчи” “Нефтчи”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади

“Цементчи”ни иккинчи даврага жисмоний ва тактик жиҳатдан таёрлашга уринаётган мураббийлар штаби бир қатор назорат учрашувларида футболчиларни кўрикдан ўтказишда давом этмоқда.

Бу сафарги спарринг рақиб янада жиддий ва кучли жамоа сифатида шакилланаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бўлади.

Жамоани яқинда қабул қилиб олган Вадим Карленович Абрамов давралар оралиғида жамоага бир қатор янги футболчиларни жалб қилган. Шунингдек “Цементчи” таркибида ҳам сезиларли ўзгаришларга қўл урилган. 

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки “Нефтчи” бош мураббийи Вадим Абрамов бошчилигидаги ушбу жамоага қарши "Цементчи" иккинчи бор назорат учрашувини ўтказмоқда. Дастлабки ўртоқлик учрашуви бир ой аввал яъни июнь ойида ўтказилган бўлиб, ушбу баҳсда Аббос Махситалиевнинг стандартдан киритган ягона голи эвазига  жамоамиз олий лига вакилларига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ушбу учрашув Абрамовнинг “Нефтчи” бошқарувидаги илк норасмий баҳси бўлган эди .

Демак, иккинчи давра олдидан “Нефтчи” ҳамда “Цементчи” жамоалари яна бир бор ўзаро куч синашиб кўрмоқчи. "Нефтчи"га қарши навбатдаги назорат учрашуви 1 август куни Фарғона шаҳридаги  марказий “Истиқлол” ўйингохида булиб ўтади.


“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Aбдуллажонов.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика