Latest news

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  41 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

"Цементчи" иккинчи босқичга тайёр News

"Цементчи" иккинчи босқичга тайёр

Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси иккинчи босқичга тайёргарликни қизғин олиб бормоқда.

Абдумалик Хакимов жамоасида давралар оралиғида катта ўзгаришлар юз берди. Иккинчи босқичга йўл олган жамоа ўз таркибини бир қанча тажрибали ўйинчилар орқали кучайтириш эришдилар. Биринчи даврада "Бухоро" жамоаси шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Фарруҳ Турдалиев, 2011 йили Мексика майдонларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш ўйинчимиз Давлатбек Ёрбеков (“Косонсой”), "Нефтчи" жамоаси вакиллари Нодирхон Камолов, Жаҳонгир Дадабоев ва Абдуллажон Мирзаев, "Қўқон-1912" жамоасидан Даврон Маматов ҳамда "Оқтепа" шарафини ҳимоя қилган Иброҳим Нўмоновлар билан клуб шартномалар имзолади.

Биринчи босқичдан кейин жамоа сафини бир қанча ўйинчилар тарк этишди. "Машъал" жамоасидан ижарага олинган Шерзод Абдураимов яна Муборакка қайтган бўлса, Шердор Туранов, Рустам Абдуҳамитов ва Хожимурод Насриддиновлар иккинчи лига вакили "Футбол-Инфо" жамоаси сафига бориб қўшилишди. Ўйинчилардан яна Акмалий Раҳимзода, Нодир Аминжонов, Маъмур Қосимов, Ислом Хошимов, Аслиддин Соипов ва Улуғбек Исмоилжонов жамоа сафини тарк этишди. Бу футболчиларнинг кейинги фаолиятларига омад тилаймиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика