Latest news

18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  2 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  4 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  24 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди News

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан “CAFA U-16 championship” мусобақасига бу йил Тошкент шаҳри мезбонлик қилди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган терма жамоалари иштирок этишди.

Мусобақага барча терма жамоалар ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда ташриф буюришганини мураббийлар штаби ўйинлар олдидан мухлисларга эслатиб туришди. Бир биридан муросасиз кечган баҳсларда Усмон Тошев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мазмунли ўйин кўрсатиб, барча меҳмон жамоалар устидан йирик ғалабаларга эришди.

Бугун турнирнинг сўнгги ўйинлари ниҳоясига етгач, ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов, ОФК вакили Воҳид Кардани, ПФЛ Бош директори Омон Ғофуров, ЎФА Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ЎФА ва МОФА мутасаддилари ҳамда бошқа мартабали меҳмонлар иштирок этишди.


Умид Аҳмаджонов мусобақа ғолибига ҳамда иштирокчиларга кубок ҳамда медалларни топширар экан, барча жамоаларни чиройли ўйин ҳамда ижобий натижалар билан қутлаб, уларга келгуси мусобақаларда омад тилади. Шунингдек, меҳмон жамоалар мураббийлари мусобақани юқори даражада ташкил этгани учун МОФА Президенти ҳамда бошқа мутасаддиларга миннатдорчилик изҳор қилишди.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика