Latest news

20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  16 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  3 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  1 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  34

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг гуруҳ босқич тақвими маълум News

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг гуруҳ босқич тақвими маълум

Tags :  CAFA CUP
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтахтимиз тарихда биринчи марта минтақа чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этишади.

Бугун ЎФАнинг анжуманлар залида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Марказий Осиё футбол ассоциацияси иштирокида ушбу минтақавий мусобақага тайёргарлик муносабати билан қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилиш давомида ЎФА ҳамда МОФА раҳбарияти томонидан мусобақанинг ташкилий ишларини амалга ошириш тартиблари муҳокама қилиниб, ходимларга меҳмон иштирокчиларни кутиб олиш, меҳмонхонларга жойлаштириш, таржимонларни бириктириш, машғулотлар ташкил қилиш масалалари ҳамда шунга ўхшаш ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди, масъул шахслар бириктирилди.

Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган ушбу мусобақани юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтказиш ва мусобақа иштирокчилари ва мухлислар ушбу мусобақадан катта завқ олишларини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг гуруҳ босқич тақвими:

05.07.2018 17:00 Афғонистон – Ўзбекистон (“Миллий” стадиони)
05.07.2018 20:00 Қирғизистон – Тожикистон (“Миллий” стадиони)

07.07.2018 17:00 Ўзбекистон – Қирғизистон (“Миллий” стадиони)
07.07.2018 20:00 Тожикистон – Афғонистон (“Миллий” стадиони)

09.07.2018 16:45 Тожикистон – Ўзбекистон (“Локомотив” стадиони)
09.07.2018 20:30 Афғонистон - Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика