Latest news

11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  1 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  10 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  1 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  3 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  23 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  36

CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон News

CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон

CAFA Nations Cup 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашуви якунланди.

Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0

Голлар: 1:0 – 20, Акмал Мозговой (Ҳусниддин Алиқулов), 2:0 – 67, Отабек Шукуров (пенальти), 3:0 – 82, Игорь Сергеев (Отабек Шукуров), 4:0 – 90+3, Азиз Турғунбоев

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожакбар Алижонов (24.Иброҳимхалил Йўлдошев, 88), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Акмал Мозговой (10.Азиз Ғаниев, 73), 9.Одил Ҳамробеков (7.Отабек Шукуров, 46), 13.Шерзод Насруллаев (11.Остон Ўрунов, 46), 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 73), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азиз Турғунбоев, 80), 22.Аббос Файзуллаев (8.Жамшид Искандеров, 73), 23.Ҳусниддин Алиқулов, 30.Алибек Давронов

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 35.Владимир Назаров, 15.Умар Эшмуродов, 27.Дилшод Комилов, 31.Руслан Жиянов

Қирғиз Республикаси: 1.Эржан Токотаев (13.Артём Прадкин, 53), 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Қўзибоев, 5.Арлен Бексулов, 7.Жоэль Кожо (24.Нурланбек Сариқбаев, 81), 10.Гулжигит Алиқулов (9.Эрнист Ботирхонов, 53), 12.Одил Абдураҳмонов, 14.Александр Мишенко, 19.Эрмек Кенжабоев,  21.Каи Мерк (17.Уланбек Сулаймонов, 46), 23.Эрбол Атабаев

Захира: 4.Азим Азаров, 6.Магамед Узденов, 11.Атаи Жумашев, 16.Руслан Амиров, 20.Эсенбек Усун Улу, 22.Амир Жапаров, 25.Ислам Юнусов, 26.Адил Қодиржонов

Огоҳлантиришлар: Каи Мерк (19), Арлен Бексулов (32)

Четлатиш: Валерий Кичин (45)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. 

90+3. ГОЛ! Турғунбоев ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди!

90+1. Шукуровнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

88. Ўзбекистонда ўзгариш.

82. ГОЛ! Сергеев қанотдан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

81. Қирғиз Республикаси таркибида ўзгариш.

80. Ўзбекистон таркибида ўзгариш.

79. Ўрунов рақиб жарима майдонида ноаниқ зарба йўллади.

Бугунги ўйинни "Олимпия" стадионидан 3842 томошабин кузатмоқда.

73. Ўзбекистон таркибида уч ўзгариш.

67. ГОЛ! Шукуров пенальтини аниқ амалга оширди! Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи марказни аниқ нишонга олди!

64. Қирғиз Республикаси дарвозасига пенальти белгиланди, тўп жарима майдони ичида меҳмонлар ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин.

63. Шомуродов жарима майдонига кириб борди, аммо зарба йўллай олмади.

60. Давроновнинг олисдан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, бироз ноаниқ.

57. Ўзбекистонликларнинг икки зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

53. Қирғиз Республикаси таркибида икки ўзгариш.

ВАР монитори орқали вазиятни кўрган ҳакам голни бекор қилди. Ўзбекистонликлар ўйин қоидасини бузган деб топилди.

49. ГОЛ! Шомуродов Ўзбекистоннинг иккинчи голига муаллифлик қилди, бироқ гол урилган вазиятда рақиб дарвозабон ва ҳимоячиси тўқнашиб кетганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон таркибида икки, Қирғиз Республикасида бир ўзгариш

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

45. Қирғиз Республикаси ҳимоячиси Валерий Кичинга сўнгги умид фоли сифатида қизил карточка кўрсатилди.

44. Шомуродовнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

42. Кожо шеригини олдинга бошлади, Юсупов олдинга чиқиб, тўпни тепиб юборди.

38. Гулжигит Алиқулов рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади. Юсупов тўпни қайтарди.

37. Меҳмонлар ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкиллаштирди, сўнгги паллада Алижонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

32. Арлен Бексулов қўполлик учун огоҳлантирилди.

29. Гулжигит Алиқулов ва Ҳожиакбар Алижонов тўп учун курашда тўқнашиб кетди. 

26. Алижонов офсайдда қолиб кетди.

ВАР монитори билан суҳбатлашган ҳакам гол урилган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмаганини маълум қилди! 1:0!

20. ГОЛ! Алиқуловнинг супер узатмасидан сўнг рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда қолган Акмал Мозговой ҳисобни очди, аммо ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини маълум қилди.

19. Мерк Давроновга нисбатан хавфли ўйнагани учун огоҳлантирилди.

15. Файзуллаевнинг бурчак узатмасини Қўзибоев бартараф этди.

12. Файзуллаевнинг жаримадан узатмасини Кичин боши билан қайтарди.

7. Файзуллаевнинг бурчак узатмаси бартараф этилди.

6. Эркиновнинг узатмасидан сўнг тўп рақиб жарима майдонида Бексуловнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. 

5. Эрбол Атабаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтага тегиб қайтди.

4. Ҳамробеков жарима майдони яқинида фол ишлатди. Жарима зарбаси.

1. Ўйин бошланди.

Rating: +8   

Comments

+2   
06 sep 12:47:17
mirabzal
киргизлани юутиб шунчали хурсан буса сал кучлиро камандани юутса жчни юутканде хурсан буларканде
+1   
06 sep 14:51:37
Shamsiddin Matnazarow
Reply to comment by uzbuzb
Ух ты....шархловчилар сал секирог э...Телвизоримизи карнайи ёрилиб кетмасин,қирғизлар билан уйнаяпмиз бразилия билан эмас,сал эмоцияларингни жиловлаб олингларей
SHU GAPNI MEN HAM AYTDIM BRAZILYAGA GOL URGANDAY BAKIR CAKIR KILIP YOTIPDI TURKMENISTONDAN HAMAGA SOLAM
   
06 sep 13:24:27
nodir sharipov
Reply to comment by Diyorbek Xusanov
Bizga xorijlik tajribali murabbiy kerak!
Faqat 2026-yilgi mundial uchunmi?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика