Latest news

00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  0 00:03ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  70 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  92 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  5 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  9 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0

"CA" вакиллари Мельбурн шаҳрида News

"CA" вакиллари Мельбурн шаҳрида

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Брисбенда Хитойга қарши ўйин ўтказиб мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

Мағлубият барчага жуда ёмон таъсир қилгани турган гап. Лекин гуруҳдан чиқиш имкони сақланиб турибди. 18 январь куни бизни Саудия Арабистонига қарши ҳал қилувчи ўйин кутиб турибди.

Гуруҳдаги учинчи баҳс Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади. Шу сабабли, бугун сайтимиз ходимлари, мухлислар биргаликда Брисбен вақти билан соат 9:45да Мельбурн шаҳрига қараб учдик. 

Икки соатдан ортиқ парвоз қилган "Tigerair" авиакомпаниясига тегишли самолёт Мельбурн шаҳрига келиб қўнди. Бу шаҳарда Сидней ва Брисбенга қараганда анчагина салқин ҳаво ҳукмрон экан. 20 даража иссиқ, совуқ шамол эсиб турибди. 

Мельбурн вақти худди Сиднейники каби Тошкентдан 6 соат фарқ қилади. Яъни 18 январдаги баҳс маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланади. Бу вақтда Тошкентда 14:00 бўлади. 

Эртадан "AAMI Park" стадионидаги медиа марказда иш бошлаймиз. Осиё Кубогининг энг сўнгги янгиликларини сизларга етказиб турамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Мельбурн шаҳридан

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика