Latest news

07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  135 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0

"CA" - тўрт ёшда ёхуд ҳазиломуз шеър News

"CA" - тўрт ёшда ёхуд ҳазиломуз шеър

Сайтимизнинг тўрт йиллиги муносабати билан ёзилган шеър билан танишинг.
CAга кирар ёшу қари.
Футболга мухлиски бари.
Кўнгиллар ўрганиб борар.
Кундан кунга борган сари.

САга кирамиз уйда.
Юрсак ҳатто кўча-кўйда.
Ишхона-ю бозорда ҳам.
Ўтирсак мажлису тўйда.

Тез-тез кириб турмасак гар.
Хумор қилади хумори.
"Бурга тепиб қолса" агар.
СА бўлар бизга дори.

Чойхонада улфатлар-ла.
Қизиб турса суҳбатлар.
Қўл югурар телефонга.
Хаёлни олар "чат"лар.

Гоҳо турмуш ташвишлари.
Сал чарчатиб қўйган чоғлар.
СА билан овунамиз.
Унутилади чарчоқлар.

Сафарга чиқсак, у йўлдош.
Мусофир юртларда юртдош.
"Юзерлари" аҳил-иноқ.
Бири кўз-у бириси қош.

Бири шоир, бири шофёр.
Бири дўхтир, бири монтёр.
Ўқитувчи, ҳуқуқшунос.
Тадбиркор-у, бири актёр.

Футболчи-ю, мураббийлар.
Иқтисодчи-ю, ҳарбийлар.
Фақат ёшлар эмас, бордир
Эллик тўрт ёшли фахрийлар.

Бободеҳқон-у, боғбонлар.
Турфа хил феълли инсонлар.
Бири сергап, бири камгап.
Оғир, вазмин, қизиққонлар.

Аскияга мойиллар кўп.
Коментига қойиллар кўп.
Сўзга уста, гапга чечан.
САда ҳам шоирлар кўп.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика