Latest news

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  3 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  18 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади News

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади

Янги бошланажак Суперлигани сайтимиз орқали анча кенг қамровда ва ўзгача услубда ёритиб боришни режалаштирганмиз.

Суперлига ўйинларини кўпчилик катта қизиқиш билан кутмоқда. “CA” ҳам ўзгача кўринишдаги чемпионатни янгича форматда кенг ёритишни мақсад қилган. Янги мавсумдан эътиборан ҳар бир турдаги энг яхшиларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Эндиликда 12 жамоа қатнашадиган янгича форматдаги чемпионатни ҳар бир турида “Championat.asia” сайти 12та номинация бўйича ғолибларни аниқлашни жорий қилади.

1. Тур рамзий терма жамоаси
Изоҳ: Тур давомида яхши ўйнаган 11 нафар футболчи ўз позициялари бўйича жойлаштириб чиқилади. Бу ерда асосан фойдали иш коэффициентидан келиб чиқиб футболчилар рамзий жамоага киритилади.


2. Турнинг энг яхши футболчиси 
Изоҳ: Турда энг яхши ўйнаган ва ўйин натижасига таъсир кўрсата олган футболчи ўзаро сўровномага кўра аниқланади.


3. Тур мураббийи 
Изоҳ: Мураббий имзоси яққол кўринган ўйин ва жамоаси муваффақият қозонган мураббий ўзаро сўровномага кўра аниқланади. Учрашув қиймати қанчалик аҳамият касб этиши ва жамоа статуси ҳам инобатга олинади.


4. Турнинг энг чиройли голи
Изоҳ:  Ўзаро сўровномага кўра энг чиройли гол аниқланади.


5. Тур ўйини
Изоҳ: Энг қизиқарли, воқеаларга бой ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган учрашув тур ўйини деб топилади. Бу номинацияни аниқлашда кўплаб мезонлар инобатга олинади.


6. Тур матбуот хизмати
Изоҳ: Клуб расмий сайтида, ижтимоий тармоқлардаги саҳфаларида учрашувни кенг ёритган клуб матбуот хизмати энг яхши деб топилади. Бу ерда аввало оперативлик, керативлик ҳамда ўйинолди ва учрашувдан кейинги тадбирларни қанчалик кенг ёритилгани инобатга олинади. Шу мезонлар бўйича энг фаол ва чаққон ишлаган клуб матбуот хизмати энг яхшига айланиши мумкин. (Видео, фото, афиша, постер, промо-ролик, анонс, превью, флеш-интервью, статистика ва ҳоказо)


7. Тур ҳаками
Изоҳ: Янги мавсумдан бошлаб ҳакамларга қўйиладиган баллар расман эълон қилинмайди. Биз эса ҳар бир турда энг яхши ҳакамни аниқлашни жорий қилмоқчимиз. Бунда аввало ўйин натижасига таъсир қиладиган кичик ёки қўпол хатоларга йўл қўймаган ҳамда ўйинга кўп ҳам аралашиб юбормаган ҳакам танланади.


8. Тур иқтибоси
Изоҳ: Ҳар бир тур олдидан ёки ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида футболчи ва мураббийлар томонидан билдириладиган теша тегмаган фикрларнинг энг сараси танлаб олинади.


9. Тур дарвозабони
Изоҳ: Турнинг энг яхши футболчиси номинациясида ғолиб бўлишга асосан майдонда ҳаракат қиладиган футболчиларнинг имкониятлари юқори саналади. Шу боисдан биз турнинг энг яхши дарвозабони номинациясини алоҳида жорий этишни режалаштирдик. Дарвозабонлар ўзга олам. Ҳар бир турдан кейин энг яхши дарвозабон номинациясида ўзаро сўровномага кўра ғолиб аниқланади.


10.Тур мухлислари
Изоҳ: Учрашув давомида ва ўйиндан кейин натижадан қатъи назар жамоасини энг яхши қўллаб-қувватлаган, баҳс давомида тинимсиз олқишлаб, стадионни ларзага келтира олган мухлислар ушбу номинацияда ғолиб чиқади.


11.Тур фотоси
Изоҳ: Энг креатив ва ноёб расм танлаб олинади. Ушбу номинацияда нафақат “CA” фотомухбири олган сурат, балки клуб матбуот хизмати томонидан тақдим этиладиган фото ҳам иштирок этади.


12.Турнинг энг зерикарли ўйини
Изоҳ: Турнинг энг зерикарли учрашуви аниқланади.

Rating: +130   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика