Latest news

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  6 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

“CА” раҳбари Нодирхўжа Юлдашев сайт юзерлари билан учрашувда News

“CА” раҳбари Нодирхўжа Юлдашев сайт юзерлари билан учрашувда

1 апрелга аталган мақолалар давом этади. Навбат сайт рахбари Нодирхўжа Юлдашевга.
Юзерлар: Ия, Ия Нодирхўжа Юлдашев келдилар-ку, ассалому алайкум, қани-қани юқорига чиқинг!

Н.Ю:Ассалому алайкум! Раҳмат, раҳмат, шу десанглар, бугун "Пахтакор"ни ўйини бор, шошиб турибман. Сайтда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гаплашсак.

КАНИМEХ: Ээ, ээ Нодирхўжа броо... "Пахтакор"ингиз эртага ўйнай қолсин. Мен бугун ош дамлай, нон ёпай.

Н.Ю: Раҳмат, олдин сайтда қилинадиган ишларни ҳал қилиб олайлик. Кейин қанча ош бўлса ермиз.

Муҳиддин Холиқов: Биз унақа у керак, бу керак дейдиган юзерларданмасмиз. Фақат шу баъзи масалаларни ҳал қилмасак бўлмайди. Бу ёғини мана Адилбай укамиз келиштириб гапирадиларда.

Н.Ю: Раҳмат. Тушунган одам экансизлар.

Адилбай: Хўш, терма жамоани ўйини ҳозир қизиқишдан қолган, бу ҳақда хабар керак эмас сўрамаймиз. Фақат сайтга 24 соат “без отказ” кирадиган бўлса. Бир почтага 2та ник...

Н.Ю: Шу битта никни очиқ қўйиб, биттасини захирага ёпиб қўйсак?

Канимех: Ия ялиниб ёлвориб очтирган почтамга битта ник? Йўқ, йўқ, йўқ, айланай.

Адилбай: Ҳа энди ники борни, эрки бор дейишадида. 2та ник бўлса бўлибди-да. Кейин fifa.uz га мобил версия қўйиш керак, кўпчилик ўйнайдида буни. Коммент ёзганда мобилдагилар учун ҳам қатор ташлайдиган қилинса. Комментларга класс босилса. Ҳар бир юзерга шахсий хона очилса. Никини устига босганда у хақдаги маълумотлар чиқса.  "Реал"ни ҳар бир ўйини матнли трансляция қилинса.

Муҳиддин Холиқов: Матнли транслияциялардан кўпроқ бўлиши керак, бири у томонда, бири бу томонда жа зўр бўладида.

Эркин Одилов: Превьючи?  Превью ҳам бўлиши керак.

Адилбай: Превью бўлса 6та чемпионатга, превью бўптида. Ўша куни ўқишмаса турдан кейин бекорчиликда ўқиворишади, зарари йўқ, зарари йўқ.

КАНИМEХ: Бу админларни никлари кўп деб эшитганман, нечта?

Адилбай: Жим ўтир эй ахмоқ. Ҳар куни бир саҳифада БМЛ.

Адилбай: БМЛ. Ҳа кейин шу дисез Граф деган юзеримиз бор. Қурғур чойнак жинниси. Шу чойнак-чойнак дегани деган. “CА” даги акаларидан эсдалик шунга битта чойнак совға қилинг. Хўўш яна нима айтилмай қолди?

Н.Ю: Парол. Шуни айтмадинглару. Адилбай: 2та никни айтдикку, паролниян ўшанда тўғрилаб қўясийда, ҳар никга бир парол.

Н.Ю: Ўзимни паролимчи керакмасми? Ёки fifa.uzни паролини беришим керакдур. Балки сизга админликни беришим керакдур. Сайтни пароли  керакмасми мободо. Акасига “CА”ни калта футболкаси, синглисига йиртиқ шарфи, ўғлига Азарни футболкаси. Графга "чойнак" заводи, БОЛТАВОЙга “Nikon D4” апарати, Омадбекка бузуқ телевизор, Эркин Одиловга “сроги” ўтган билет, СуперФРАНКка нуқта чиқарадиган апарат, Муҳиддин Холиқовга пул санайдиган мошина. Сизга (КАНИМEХ) эса “Арсенал”ни ўқи ПАҚҚҚҚҚ! Трррррр..


Режиссёр “ФК Давр”
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика