Latest news

12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI-асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  0 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  3 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  16 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  22 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  10 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  4 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2

"CA" Қаршида: Марказий ўйинга тайёргарлик авжида! News

"CA" Қаршида: Марказий ўйинга тайёргарлик авжида!

Бугун эрта тонгда сайтимиз ижодкорлари билан Қарши шаҳри томон йўлга чиқдик.

Ижодий гуруҳ билан тушга яқин Қаршига келиб, дастлаб "Марказий" стадионда "Насаф"нинг ўйин олди машғулотини кузатишга муваффақ бўлдик.

Сўнгра эса "Насаф" клуби қароргоҳи томон отландик. Клуб базасидан видео ва фотолавҳа уюштириб, "Насаф" - "Пахтакор" ёшлари ўртасидаги баҳсни томоша қилгани "Спутник"даги "Насаф" ёшлари истиқомат қиладиган базага йўл олдик. У ердан ҳам ўйиндан ташқари қизиқарли фото ва видео репортаж уюштирдик.

Тез кунларда "Насаф" профессионал клуби қароргоҳи, "Насаф" академияси, қайта реконструкция қилинган "Марказий" стадион ва ёшлар жамоаси истиқомат қиладиган базадан тайёрлаган репортажимизни "YouTUBE"даги расмий каналимиз ва сайтимиз орқали томоша қиласиз.

Қизғин ва муросасиз ўтган ўринбосарлар баҳсида ёш "шерлар" мезбонларни мағлубиятга учратишди ва чемпионлик учун навбатдаги қадамни ташлашди.

Ўринбосарлар учрашувидан кейин эса яна "Марказий" стадионга қайтдик ва бу ерда энди Шота Арвеладзе қўл остидаги "Пахтакор" ўйин олдидан ўзининг расмий машғулотини кузатдик.

Шуни қайд этиш керакки, ҳар иккала жамоа аъзолари эртанги ўта муҳим ўйинга аъло кайфият билан тайёрланишмоқда.
"Насаф"да ҳам, "Пахтакор"да ҳам ўйин олдидан ҳеч қандай йўқотишлар йўқ.

"Аждарлар" ва "шерлар" учун ҳаёт-мамот жангига айланадиган ушбу тўқнашувда ҳозирча аниқ фаворит номини айтиш мушкул.
Ўйин бобида "Насаф" устундек кўринаётган бўлсада, "Пахтакор" ўзининг мавсумдаги охирги ва ҳал қилувчи финал учрашувида ёрқин футбол кўрсатишига тўғри келади.

Шуниси аниқки, бизни даҳшатли ва шиддатли футбол спектакли кутмоқда.

Эртанги ўйин атрофидаги муҳит ҳақида гапирадиган бўлсак, Қаршида ушбу беллашувга бўлган қизиқиш жуда юқори даражада.

Олинган маълумотларга кўра, учрашувга чиқарилган чипталарнинг 15 мингдан зиёди сотиб бўлинган.
Марказий секторлар чипталари сотувининг бозори чаққон.

Эртага "Марказий" стадионда аншлаг бўлиши кутилмоқда.

Қарши шаҳридан махсус
Шаҳбоз Беғамов, Толибжон Қосимов, Зоир Турсунбоев

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика