Latest news

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  0 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  30 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Буюклик оддийликдан бошланади! News

Буюклик оддийликдан бошланади!

Сарлавҳада ўқиганингиз фикр Лев Толстой қаламига мансуб бўлиб, бугун ҳам актуал бўлиб турибди.

Бир неча дақиқа аввал футзал бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритдик. Бу футзалимиз тарихида илк бор рўй берган катта воқелик, улкан ғалаба. Шубҳасиз, бу ютуқ барчамизники. Лекин юқорида тилга олинган 2 сифатга (буюклик билан оддийлик) ҳеч биримиз даъво қила олмаймиз. Бугун майдонда ўйнаган йигитлардан бўлак.

Гап ғалаба ёки кўрсатилган натижада эмас. Мундиалда гуруҳдан чиқишни уддалаган йигитларга нисбатан муносабатда. Терма жамоамиз жаҳон чемпионати олдидан Испания ва Португалияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Қисқа қилиб айтганда, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тошкентни 13-дан 14 августга ўтар кечаси тарк этганди.

Ниҳоят, ўша тунни эсга олиш учун қулай фурсат топдик. Мундиалга кетаётган йигитларни кузатиб қўйиш маросими "космос" даражада ташкил қилинган эди. На фан-клуб, на ЎФА раҳбариятидан кимдир аэропортга чиқди. ОАВ вакилларидан фақат Championat.asia фотографи Жаҳонгир Файзуллаев иккимиз бор эдик ( биз тайёрлаган эксклюзив лавҳа қуйида ↓↓↓).

Ўшанда футзалчилар билан биринчи марта жонли мулоқотда бўлдим. Режа бўйича терма жамоа аъзолари меҳмонхонадан аэропортга ЎФАнинг махсус автобусида Championat.asia'нинг 2 ходими эса таксида етиб олиши керак эди. Лекин бироз аввал Мисрни енгган йигитлар бизни ҳам автобусга таклиф қилиб, жой бўшатиб беришди. Хурсанд бўлдик, иш жараёни йўлда ҳам давом этди. Эътиборли жиҳати, ёш футзалчиларнинг ҳеч бири интервью беришни хоҳламади. Кимга мурожаат қилсак, тажрибали Дилшод Раҳматов ёки Рустам Умаровни кўрсатарди.

Ўша куни амин бўлдимки, нафақат мундиалга 1-бор кетаётган ёшлар, балки Раҳматов ва Умаров ҳам оддий инсонлар экан. Ўша автобусда ҳеч ким "юлдуз" эмасди. Барчаси самимий, содда йигитлар. Шу туфайли бугунги ғалабадан кейин Толстойдан иқтибос келтиришга қарор қилдим. Чунки ўша куни гуруҳдан чиқишга ваъда берган жамоа футзалимиз тарихида янги саҳифа очишни уддалади!

...аэропортдан қайтар эканмиз, терма жамоа аъзоларидаги самимият ва уларнинг ўз даражасида қадрланмаслиги ҳақида суҳбатлашган бўлдик. Тўғриси, жуда хунук ҳолат эди. Кимларгадир халқаро мусобақалардаги иштироки учун катта мукофотлар берилган пайтда мундиалда мадҳиямиз янграшини таъминлаган йигитларга тантанали кузатиш маросими ҳам йўқ...

Аслида футзалимиз футбол ёки спортнинг бошқа турларидан бир қадам олдиндалигини исботлашдан ҳеч чарчамаган. Умид қиламизки, унга эътибор ҳам қачондир энг камида футбол даражасига чиқади. Ҳеч бўлмаса, қаҳрамонларни кутиб олиш маросимида фақат мен ва укам (Ж. Файзуллаев) эмас, раҳбарлар ва мухлислар ҳам бўлишади...

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика