Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

"Бухоро"нинг қийин ғалабаси News

"Бухоро"нинг қийин ғалабаси

Ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилган бухороликлар мазкур турда иродали ғалабага эришди ва ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди.

Мана шу саҳифада ўйиннинг ҳисобини кузатиб бориш мумкин бўлди. 

Ўйин бошланди. Учрашув бошида меҳмонлар вакили Азиз Алижонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 20-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Баҳодир Пардаев ҳисобни очди - 1:0. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида ғузорликлар ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аниқроғи, мезбонлар посбонидан қайтган тўпни "Шўртан" ҳужумчиси Александр Востриков гол билан якунлади - 1:1.   

Шу тариқа жамоалар танаффусга дуранг натижаси билан йўл олди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида "Бухоро" ҳисобда олдинги чиқиб олди. Илья Ильин бу вазиятда ўзини кўрсатди - 2:1. Учрашувда қандай бўлмасин очко олиш илинжида ҳужумга зўр бераётган "Шўртан" 82-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришга эришди. Захирадан майдонга тушган Аббос Омонов бухороликларнинг ўз жарима майдони ичида йўл қўйган хатосидан унумли фойдаланиб қолди - 2:2.

Тачмурод Агамуродов жамоаси ўз майдонида мухлисларини қувонтиришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун бухороликлар ҳужумни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Девид Ония жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди - 3:2.

Иккинчи бўлимнинг тўхталишлари учун бош ҳакам Равшан Эрматов 4 дақиқа қўшиб берди.

Ўйин якунитга етди, шу тариқа "Бухоро" қийин ғалабага эришди ва ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёздириб қўйди.

   

18:30 - «Бухоро» – «Шўртан» 3:2
Гол:
Баҳодир Пардаев, 20 - 1:0.Александр Востриков, 44 - 1:1. Илья Ильин, 47 - 2:1. Аббос Омонов, 82 - 2:2.Девид Ония, 89 - 3:2.
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
«Бухоро»: 30. Ботир Носиров, 2. Наоя Шибамура, 4.Девид Ония, 10. Алишер Санаев, 14. Воҳид Шодиев (89. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 55), 17. Отабек Нарзуллаев, 21. Баҳриддин Ваҳобов (23. Алишер Азизов, 86), 50. Юрий Рижко, 85. Илья Ильин, 88. Баҳодир Пардаев, 90. Владимир Кликевич (6. Евгений Кочнев, 90+4).
Захира: 20. Сардор Қобулжонов,  7. Алексей Николаев, 8. Алишер Маҳмудов. 44. Нодир Жўраев.
«Шўртан»: 30. Александр Корнейчук, 2. Ярослав Крушельницкий (39. Санжар Тўрақулов, 70), 4. Жамол Отақулов, 5. Асрор Алиқулов (С), 10. Павел Соломин, 20. Александр Востриков, 24. Ботир Қодирқулов ( 21. Зоҳид Раупов, 85), 27. Умарбек Эшмуродов, 37. Андрей Власичев (6. Аббос Омонов, 60), 38. Азиз Алижонов, 41. Азиз Ғуломхўжаев.
Захира: 70. Элдор Тожибоев.12. Юсуф Бўриев/ 22. Олимжон Каримов, 34. Абдували Мўминов.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика