Latest news

00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  1 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  0 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0

"Бухоро"нинг "Бунёдкор" устидан қозонилган ягона ғалабаси ёдингиздами? News

"Бухоро"нинг "Бунёдкор" устидан қозонилган ягона ғалабаси ёдингиздами?

Ушбу тарихий натижа қайд этилганига 6 йил бўлди.

Эртага Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Бунёдкор" учрашуви ўтказилади. Жорий мавсум Суперлигага қайтган бухороликлар айни дамда идеал натижа қайд этолмаяпти. Аксинча, "Бунёдкор"нинг ишлари ажойиб руҳда кетмоқда. Бироқ пойтахтликлар ўтган турда ўз майдонида "Турон"ни мағлуб эта олмади. Демак, очколар сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган воҳаликлар ҳам бўлажак рақибига бошоғриқ бўла олиши мумкин. "Бухоро" ўз тарихида "Бунёдкор"ни атиги бир маротаба мағлубиятга учратган, ушбу воқеа 2017 йилги мавсумда содир бўлган. 

Кўҳна минтақада кечган баҳсда мезбонлар 22-дақиқада Нурилло Тўхтасиновнинг автоголи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олади. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Иван Нагаев орадаги фарқни оширади. 36-дақиқада эса Санъат Шихов ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлайди. 

Иккинчи бўлимда фаолликни оширган "қалдирғочлар" 65-дақиқага келиб Достонбек Ҳамдамовнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиради. Бироқ мезбонлар яна олдинга ташланишиб, 79-дақиқада тўртинчи "совға"сини ҳам туҳфа этади. Ҳакам томонидан қўшибь берилган дақиқаларда эса пойтахт клуби ҳисобни бироз қисқартиришга муваффақ бўлишади, холос.

Қайд этиш жоиз, ўшанда ҳам клубга Улуғбек Бакаев мураббийлик қиларди. Жорий мавсум клубга қайтган мутахассис ушбу тарихий натижани янгилаши мумкин.

"Бухоро" (Бухоро) – "Бунёдкор" (Тошкент) 4:2

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Абдувахидов (Қарши)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 22 автогол, - 1:0. Иван Нагаев 25, - 2:0. Санъат Шихов 36, - 3:0. Достонбек Ҳамдамов 65, - 3:1. Нозим Умуров 79, - 4:1. Вадим Чемиртан 90+3, - 4:2.

"Бухоро": Эркин Жабборов, Бобиржон Омонов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Алишер Шоғуломов (Нозим Умуров, 60), Шохрух Гадоев, Зоҳир Пиримов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Иван Нагаев

Захира: Акмал Турсунбоев, Элбек Равшанов, Суҳроб Неъматов, Ивор Вейцер, Баҳриддин Ваҳобов, Миржалол Жумаев

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Иброҳимов, Шахзодбек Нурматов, Элдор Шомуродов (Вадим Чемиртан, 59), Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Фаррух Икромов, 41), Дилшод Аҳмадалиев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Сардорбек Азимов, 75)

Захира: Дилшод Ҳамроев, Жавлон Мирабдуллаев, Давронбек Умиров, Хуршид Ғиёсов


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика