Latest news

14:13Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  0 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  5 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  1 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  15 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  1

Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... News

Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...

Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви бўлиб ўтди.

"Бухоро" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Бухорода ўтадиган ўйинлар доим кескин курашлар остида ўтади. Кечаги баҳс ҳам бунан мустасно бўлмади.

Иккинчи давра олдидан кескин ўзгарган ва янгиланган "Пахтакор" учун ҳар галги сафар ўйини мисоли финалга қиёсланмоқда. Ўтган сафар учрашувида Наманганда "Навбаҳор"дан енгилган ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманида келиб чиққан можаро билан машҳур бўлган ўша баҳсдан кейин Бухородаги беллашувга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши кундек равшан эди.

Бухорода ўйинга бўлган қизиқиш юқорилиги сабаб, стадионга тахминан 12 мингдан ошиқроқ ишқибозлар ташриф буюришди.

Ўйин ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсам, "Бухоро" жуда кучли иштиёқ билан ҳаракат қилди. "Пахтакор" ўйин жиҳатидан "Бухоро"дан кучлироқ кўринди, демаган бўлардим. Улар тўғри тактика эвазига якунда муҳим 3 очко эгасига айланишди.

Учрашув дебютида Иван Нагаевда жуда қулай имконият пайдо бўлганди. Аммо "Бухоро" ҳужумчиси ҳар қандай позицияда ўйнайдиган футболчи учун идеал бўлган вазиятда эсанкираб қолиб, тўпни дарвозасини ташлаб чиққан Лобанов устидан ошириб қўйишни ўрнига, тўғри қўлига узатди. Ваҳоланки ҳужумчини олдида ҳеч ким йўқ ва Нагаев исталган вариантни қўллаши мумкин эди. Терма жамоадан чақирув олиши кераклиги айтилаётган ҳужумчи бу каби вазиятларни "ямламай ютиши" керак аслида. Лекин Нагаев ўйинга бурилиш ясаши мумкин бўлган вазиятни кўкка совурди. Бу эса якунда жамоаси учун қимматга тушди. Тезкор гол урилганида ўйин тўлиқлигича "Бухоро" истаган сценарий остида ўтиши мумкин эди.

Лекин бу учрашувдаги ягона кулминацион вазият сифатида қолмади. 34-дақиқада Эргаш Исмоилов жарима майдончаси ичида Тиаго Безеррага нисбатан "подкат" ишлатди. Бу вазиятда Исмоилов тўпга кечикканди ва унинг тўпга ташланиши самарасиз бўлди. Натижада тўп билан жарима майдончаси ичига кираётган Безерра йиқилди. Ён ҳакам бу вазиятда байроқчасини кўтаришга шошилмади. Лекин учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов "нуқта"ни кўрсатди. Пенальтидан эса Игорь Сергеев унумли фойдаланди.



Энди савол туғилади: Пенальти бормиди?
Такрорий лавҳани кўп кўрдим. Шахсий хулосам пенальти йўқ эди.
Лекин қайта-қайта томоша қилса, тезлик билан келаётган Безерранинг чап оёғи Исмоиловнинг чап оёғига бирозгина теккан БЎЛИШИ МУМКИН.
Буни такрорий лавҳа тўлиқ кўрсатиб беролмади. Ён ҳакам ҳам бу вазиятда байроқчасини кўтариб пенальтига ишора қилмади. Аммо вазиятдан нисбатан узоқроқда турган Шерзод Қосимов буни қандай пайқагани қизиқ. Бу вазиятда бош ҳакам масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олди. Лекин шуни алоҳида қайд этиш керак, Безерра жарима майдончаси ичида ҳужумчи қандай йиқилиши кераклиги бўйича "мастер-класс" кўрсатди. Балки Қосимов ҳам унинг йиқилишига маҳлиё бўлиб қолиб, беихтиёр иккиланмасдан "нуқта"ни кўрсатган бўлиши мумкин. Чунки Безерранинг жарима майдончаси ичидаги йиқилиши ҳакамни пенальтига ишонтира олди.

Тепароқда Исмоиловнинг чап оёғи Безерранинг чап оёғига теккан БЎЛИШИ МУМКИН, деб ёздим. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Эргаш Исмоиловнинг ўзидан бу хусусида сўраганимда, футболчи шундай деди: "Мени оёғим Безеррага УМУМАН ТЕГМАДИ. Бу ерда пенальти йўқ эди. Чунки контакт бўлмади", деб қўшимча қилди - Эргаш Исмоилов.

Демак Безерранинг йиқилишдаги санъати ўйин рефериси Қосимовни алдаб қўйган бўлиш эҳтимоли юқори.

ЎФФнинг ҳакамларга қўллаётган жазоларидан келиб чиқадиган бўлсак, Шерзод Қосимов учун ҳам жорий мавсум якунланган бўлиши мумкин.
Чунки пенальти белгилашдаги хатолик бевосита ўйин натижасига таъсир ўтказди.

Учрашув давомида пенальти, Игорь Сергеевни тўсинни нишонга олганини ҳисобламаса, "Пахтакор" "Бухоро" дарвозасига деярли аниқ зарба йўллай олмади. Аммо иккинчи бўлимда "Пахтакор" киритган гол оффсайд қайд этилгани туфайли инобатга олинмади. Бу вазият ҳам жуда баҳсли ва гол урган Сергеев ўшанда ўйиндан ташқари ҳолатда қолмагандек кўринди.

Бу иккала баҳсли вазиятдан ташқари ҳам Қосимов ўйин давомида тизгинни қўлдан чиқарганди. Шу боисдан ҳам назоратчи Р.Серазетдинов Шерзод Қосимовга паст (7,0) баҳо қўйди. Бригада ичидан пенальтини қайд этмаган ён ҳакам А.Пўлатов майдондаги учта ҳакам ичидан нисбатан яхшироқ (7,5) балл олди. "Пахтакор"ни голини ҳисобга олмаган Т.Галеев эса энг паст баҳо (6,0) олди.

Захира ҳаками эса И.Ибрагимов бригада ичидан энг яхши (8) баллни қўлга киритди.

Рустам Бобомуродовни четлатган, Олим Толибжоновни 10та ўйинга дисквалификация қилган ва Агишевни мавсум якунига қадар ўйиндан ташқари ҳолатда қолдирган ЎФФнинг бу галги қарори қандай бўлади?

"Бухоро"нинг ўйинидан кейин Бобомуродов, "Пахтакор" иштирокидан беллашувдан сўнг Агишев дисквалификацияга учраганди. Эндиликда бу иккала жамоаларнинг ўзаро баҳсидан кейин Шерзод Қосимов ҳам четлатиладими, деган савол кун тартибидан ўрин олган.


Ўйин атрофидаги кўнгилсизликлар ва нопрофессионаллик
Ҳаммаси Шерзод Қосимов "Бухоро" дарвозасига белгилаган пенальтидан кейин бошланди. Ўшанда "Бухоро" стадионидаги пресс-ложада ўтирган "Пахтакор" раҳбарияти, МТЖнинг янги мураббийлар штаби, ПФЛ вакиллари, учрашув комиссари ва журналистлар ўтирган жойда клуб тасвирчиси пенальтига кескин эътироз билдирди. Стадион суҳандони ҳам бунга ўз реакциясини кўрсатди. Ўйин комиссари этиб тайинланган ПФЛ вакили Шерзод Ражабов бу вазиятда улардан ўзларини босиб олишларини сўради. Комиссарга жавобан эса стадион суҳандони ҳақоратли гапларни ишлата бошлади. Бу вазиятда комиссар (Ш.Ражабов) ўзининг профессионал ишини бажараётганди. "Бухоро" клуби тасвирчиси ўзини босиб олди. Аммо стадион суҳандони ўз эҳтиросларини жиловлай олмади ва комиссар билан кескин айтишувга киришди. Бу каби ҳолат албатта жуда хунук. Мухлислик ўз йўлига. Ҳамма ўз ишини профессионал бажариши шарт.

Бухородаги стадионга биринчи маротаба ташриф буюришим туфайли у ердаги медиа-трибунани ҳолати талабларга жавоб бермаслигини ўз кўзим билан кўрдим. Масалан ўйинни матнли онлайн трансляция қилиш учун журналистларга шароит йўқ эди. Шунингдек, ўша жой медиа-трибуна бўлса, унда нега меҳмон жамоа раҳбарияти ва МТЖ мураббийлар штаби махсус VIP ложага ўтказилмади?

Стадионнинг иккинчи қаватидаги жой VIP ложамиди ёки медиа-трибуна? Ўйлайманки, ПФЛ вакиллари бу ҳолат бўйича ҳам клубга чора қўллайди.



Олий лигада ўйнайдиган, совринли ўринлар учун курашмоқчи бўлаётган "Бухоро"дек жамоа учун оддий элементар ишларни тўғри йўлга қўйилмагани уятли албатта. Клуб қачонки тўлиқ профессионалликни йўлга қўймаса, ҳеч қачон катта мақсадлар сари дадил одимлай олмайди.
Футболда кичик, яъни майда деталлар бўлмайди.

Айнан ўша кичик деталларга эътиборсизлик бу нопрофессионаллик дегани.

Мухлислик маданиятини ҳам ошириш вақти келгани аниқ. Стадионга баъзи мухлислар томонидан улоқтирилган сув идишлари Бухородек азим шаҳар ишқибозларига ярашмайди...

"Бухоро" стадионидаги суҳандон жамоа учун қайғуриши, уларга мухлислик қилиши мумкин. Аммо буни иш жараёнига аралаштирмаслик керак. Майли, ҳакам хато қилсин, майли қайсидир футболчи терма жамоа сафидаги ўйинлари туфайли мухлислар эътирозига сабабчи бўлгандир. Аммо ҳамма ўз ишини тўғри бажариши лозим. Игорь Сергеев алмаштирилаётган пайтда стадион суҳандони Игорь Сергеевни "Игорь Бабаян", деб аташи бу жуда нотўғри. Нопрофессионаллик. Сергеев қандай футболчи ёки ҳужумчи бўлишидан қатъий назар уни шахсини ҳурмат қилиш лозим. Ҳеч ким уни шахсиятига тегишга ҳаққи йўқ. Бировни шарифини нотўғри айтиш бу ҳурматсизлик белгиси. Стадион суҳандони эса иш жараёнида кимгадир ҳурматсизлик қилишга ҳаққи йўқ.

Намангандаги матбуот анжуманида мухлислар кириб можарога сабабчи бўлган бўлса, Бухорода микрафон мухлисни қўлига тушиб қолди... Яна можаро.

Бу каби ишларни йиғиштириш, бунга барҳам бериш лозим.


Author :
Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика