Latest news

21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  10 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  0 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  16 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  5 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   89 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7

“Бухоро”да мураббийлар ўзгариши ички муҳитга қанчалик таъсир қилгани, Суперлигада ўйнаб кета олмаётганининг сабаби, ПРО-Лигадаги интрига ҳақида – Даврон Исоқов билан суҳбат News

“Бухоро”да мураббийлар ўзгариши ички муҳитга қанчалик таъсир қилгани, Суперлигада ўйнаб кета олмаётганининг сабаби, ПРО-Лигадаги интрига ҳақида – Даврон Исоқов билан суҳбат

ПРО-Лига тоифасида ҳар йили тажрибали ҳужумчи сифатида гавдаланиб келаётган Даврон Исоқов жорий мавсумни “Бухоро” клубида ўтказмоқда.

32 ёшли футболчи ПРО-Лигада қайси клубда ўйнамасин тўпурарлик қилишдан ташқари жамоасининг Суперлига йўлланмасини қўлга киритишида катта хисса қўшади. Шу боис ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган жамоалар Исоқовни таркибга қўшиб олишга уринади. Мавсум аввалида “Истиқлол” жамоасидан “Бухоро”га кўчиб ўтган Даврон янги клуби сафида ҳам ўзини кўрсатмоқда. Унинг ҳисобида ҳозирча 5та гол мавжуд. Кеча “Хоразм” билан ўтган ўйинда бухороликлар ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Даврон Исоқов мазкур учрашувда дубл қайд этди. Ўйиндан кейин тажрибали ҳужумчи билан суҳбатлашдик.



- Даврон, аввало жамоангизнинг узоқ кутилган ғалабаси билан табриклаймиз. “Хоразм”га қарши кечган баҳс ҳақида фикрингиз қандай?
- Табрик учун раҳмат! Бугунги ғалаба билан мен ҳам бухоролик футбол ишқибозларини табриклайман. Хабарингиз бор, бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмасдан келаётгандик. Ушбу ёқимсиз анъанага чек қўйиш учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Яратганга шукур, кўзлаган мақсадимизга эришдик. Омадимиз ҳам келди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин кутилганидек қийин кечди. “Хоразм” муносиб қаршилик кўрсатди.

- Охирги вақтларда “Бухоро” битта соф ҳужумчи билан ўйнамоқда. Бу сизга қийинчилик туғдирмайдими?
- Қандай тактика асосида ўйнашимизни мураббийлар штаби ҳал қилади. Менинг вазифам ҳар қандай холатда ҳам майдонга чиқиб ўз ишимни бажариш.

- Ҳар йили ПРО-Лигада тўпурарлар рўйхатидан ўрин эгаллаб келасиз. Бу йилги чемпионатда ўз олдингизга бу борада қандай мақсадларни қўйгансиз?
- Энг аввало мен учун биринчи навбатда жамоа манфаати туради. “Бухоро”нинг олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Шундай экан мақсадга эришиш учун мен ҳам қўлимдан келганича ёрдам беришга харакат қиламан. Голни ким уриши унчалик аҳамиятсиз. Асосийси жамоамнинг ғалабаси. Негаки, киритган голингиз жамоага ғалаба келтирмаса, ўзизга ҳам татимайди.

- Ҳар мавсум ПРО-Лигада тўпурарлик маҳоратингизни намойш этиб келасиз. Аммо негадир Суперлигада барқарор ўйнаб кетиш насиб этмаяпти. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Тўғриси, Суперлигада менга шу кунгача имконият беришмади. Ҳар йили қайсидир жамоа билан элитага чиқамиз. Кейин қишки йиғинларда мураббийлар умуман бошқа ҳужумчиларни таклиф этиб, уларга ишонч билдиришади. Бундай холатга охирги йиллард кўникиб ҳам қолдим. Лекин мураббийлар Суперлигада ҳам худди ПРО-Лигадаги каби ишонч билдиришса, бемалол ўйнаб кета олишимга ишонаман.



- “Бухоро”да бош мураббийнинг ўзгариши жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир ўтказди?
- Мураббий ўзгаргани билан ички муҳит ўша ўша.

- Анвар Бердиев бош мураббий бўлгач, жамоанинг ўйин услуби ва тактикаси ҳам ўзгардими?
- Албатта, ҳар бир мураббийнинг футболга ўз қараши бўлади. Анвар Қурбоновичнинг ҳам ўз тактик услуби бор. Қайсидир маънода ўзгариш бўлди дея оламан.

- Жамоангизнинг Суперлигага қайтиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Олдиндан тайинли фикр билдириш қийин. Чемпионат энди бошланди. Ҳали мавсум узоқ вақт давом этади. Менимча ҳамма нарса кузда ҳал бўлади. Шуниси аниқки, ҳозир бирорта жамоани ҳам кучсиз деб бўлмайди.

- Бу йилги ПРО-Лига ҳақида фикрингиз қандай?
- Чемпионат ҳар йилгидан-да анча қизиқарли ўтмоқда. Ҳар бир ўйин жуда қийин кечмоқда. Ўзига яраша интрига юза келган. Шундан ҳам билса бўладики, ПРО-Лига савияси ошганини.

- Яқинда ижтимой тармоқларда ЎзПФЛ “Бухоро”дан ўтган йилги қарздорликларни белгиланган муддатда бартараф этмагани учун 3 очко олиб ташлайди деган хабарлар пайдо бўлди. Бу янгилик жамоанинг руҳиятига салбий таъсир ўтказган бўлса керак?
- Бу ҳақда сира ўйлаганим йўқ. Менимча ҳамма майдонда бор кучи билан харакат қилмоқда. Қолганини вақт кўрсатади.

- “Бухоро” учун муваффақиятсиз якунланган ўйинларда жамоага нима етишмади? Омадми ёки жамоа босим остида қолиб кетдими?
- Менимча босим ҳозир ҳар бир жамоада бор. Чунки ҳеч ким осонликча таслим бўлишни истамаяпти. “Бухоро”га озгина омад ҳам келмади деб ўйлайман.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика