Latest news

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  40 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  12 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

Бухорода 20 минг кишилик янги марказий стадион шаҳардаги 6-микрорайон ҳудудида қурилади News

Бухорода 20 минг кишилик янги марказий стадион шаҳардаги 6-микрорайон ҳудудида қурилади

Кеча 2022 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ўтказилган Бухородаги стадионни бузиш ишлари бошланиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Боқий Бухоро маданий-этнографик парки барпо этилиши юзасидан 31 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бухоро вилояти ҳокими шаҳар марказидаги "Бухоро" спорт мажмуаси ҳақида ҳам гапирган.

Ботир Зарипов 20 минг кишилик янги марказий стадион Бухородаги 6-микрорайон ҳудудида қурилишини айтиб, 5-6 гектар ер автотураргоҳлар учун ажратилишини маълум қилган.

“Қолган қисмига стадион билан боғлиқ бўлган кичик футбол майдонлари жойлаштирилади, тўрт томондан стадионга кириш мумкин бўлади. Халқлар дўстлиги кўчасида минтақавий футбол академияси қуриляпти. Жами 70 млрд сўм маблағ ажратилди. 5 минг томошабинга мўлжалланган трибуна, 200 ўқувчига мўлжалланган ётоқхона инобатга олинган”, – деган у.



Бош архитектор Зуҳриддин Муҳиддинов ҳам янги стадион борасида қўшимча маълумот берган.

“Бу стадион халқаро андозаларга мос 20 минг томошабин сиғимига эга бўлади. Атрофида автотураргоҳлар ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. 28-болалар ва ўсмирлар футбол мактаби негизида Бухоро футбол академияси қурилади. Бу шу йилнинг ўзида бўлади. Бухоро спорт мажмуаси эскирган, юқори балкон қисми авария ҳолатида. Деворида ёриқлар пайдо бўлган. Катта ҳажмдаги томошабинларни жойлаштириш хавф туғдиради.

Янги стадион лойиҳасида эса конференция заллари, спорт соғломлаштириш комплекслари бўлади, ижтимоий имконияти чекланганлар учун имконият яратилади”, – деган у.


Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика