"Бухоро": Тошкентдаги йиғин давом этмоқда News

"Бухоро": Тошкентдаги йиғин давом этмоқда

Tags :  Бухоро
4 январда пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонасида йиғилган “Бухоро” жамоаси мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришди.

Жамоа режага асосан кунига икки маҳал машғулотлар олиб бормоқда. Ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган деярли барча футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда.

"Бухоро" иккинчи йиғин доирасида 3-4 та назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган. Спарринг-рақиблар ва жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўлиқ маълумот яқин кунларда эълон қилинади.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика