Latest news

13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  74 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  2 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0

“Бухоро” - "Сўғдиёна" превью News

“Бухоро” - "Сўғдиёна" превью

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур доирасида “Сўғдиёна” “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушади.

Эътиборингизга жамоаларнинг Бухородаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

ЎТГАН  МАВСУМДА

Биринчи давра 15-турида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Бухоро”га  қарши баҳс олиб борган эди.  Ушбу баҳснинг 11 дақиқасида ҳисобни  очган эди. Иккинчи бўлимда "Сўғдиёна" хужумчиси 64 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 1:1. Заҳирадан майдонга тушган Бахриддин Ваҳобов Шохрух Эшбўтаев дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди бўлди ва ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келган эди. Шу тариқа ўйин меҳмонларнинг фойдасига якунланган эди.

Иккинчи давранинг 30-турида “Сўғдиёна” Бухорога сафар қилди ва “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйинда рақиб жамоа Азамат Алланиёзов голи эвазига (1:0) ғолиб чиққан эди.

“Бухоро” Суперлиганинг 2-турида Қаршида “Насаф” га қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради. “Сўғдиёна” эса ўз майдонида “Нефтчи” ни қабул қилди ва ушбу ўйинда ҳисоб очилмади.




ЎЙИНИ ОЛИМ ТЎЙЧИБОЕВ   БОШҚАРАДИ

“Бухоро” (Бухоро) – “Сўғдиёна” (Жиззах)
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона), Р.Кападзе (Фарғона), Ш.Аъзамов (Фарғона), К.Расулов (Қарши).
Назоратчи – А.Хотамов (Тошкент).


ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Бухоро”  клублари олий лигада шу кунгача 44 бор куч синашишган.“Бухоро” ҳисобида 22 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 16 та ғалаба мавжуд. 6 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  бухороликлар  томонида:  62:58. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 72 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 54 очкони қўлга қиритган.  “Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  6:2.

 “Бухоро” майдонида ўтган барча учрашувлар:

25.11.2017 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:0
05.11.2016 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:0
01.07.2015 «Бухоро» – «Сўғдиёна »1:0
27.08.2014 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1
23.03.2013 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 4:1
09.09.2011 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1
17.10.2009 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 0:0
13.09.2008 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:3
28.05.2006 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:0
25.09.2005 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:0
21.08.2004 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:2
20.04.2002  «Бухоро» – «Сўғдиёна» 0:4
21.04.2001 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:1
14.08.2000 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:2
14.08.1999 «Бухоро» – «Сўғдиёна »1:0
19.08.1998 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 0:1
14.09.1997 «Бухоро» – «Сўғдиёна »0:0
11.06.1996 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1
24.09.1995 «Бухоро» – «Сўғдиёна »0:3
23.10.1994 «Бухоро» – «Сўғдиёна »3:2
20.10.1993 «Бухоро» – «Сўғдиёна »1:0
26.04.1992  «Бухоро» -«Сўғдиёна»3:1

 
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:
Бухородаги 22 та ўйиндан 5 тасида “Сўғдиёна” ,13 тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ
Ёшлар лигаси баҳси 15 март куни соат 16:00  да “Умид” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 16 март куни 20:00 да “Бухоро” спорт мажмуаси стадионида ўтказилади. Учрашувни «Спорт» телеканали орқали жонли томоша қилишингиз мумкин. Ўйинни Дилшодбек Тўхтабеков шархлайди.

“БУХОРО” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР
Саламат Қутибоев  2013 йилда, Раббим Ҳасанов 2016 йилда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилишган.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика