«Бухоро» расмий сайтига эга бўлади News

«Бухоро» расмий сайтига эга бўлади

"Бухоро" жамоасида расмий сайт очилади.
Ҳозирги кунга келиб, олий лига клубларининг деярли барча жамоаларида расмий веб сайтлари мавжуд. "Бухоро" клубида фақатгина мухлислар сайти саналмиш — pfkbuxoro.uz сайти 2008 йилдан бери фаолиятини давом эттиряпти. Ушбу сайт имконияти даражасида ўз мухлислари учун тезкор ва аниқ хабарларни етказишга ҳаракат қилиб келмоқда ва айтиш керак-ки, бунинг уддасидан чиқмоқда ҳам.

Лекин, ҳозирги кунга келиб жамоанинг расмий сайти бўлиши шарт, бу замон талаби. Шуни инобатга олган ҳолда, "Бухоро" ПФК томонидан жамоа учун расмий веб-сайт очилиши режалаштирилган.

Расмий сайтни pfkbuxoro.uz сайтининг администраторлари Азиз Салиҳов ва Олим Жўраев бошқариб боришади. Мухлислар сайти ҳам ўз фаолиятини давом эттираверади.

Янги веб-сайт мавсум бошлангунга қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика