Latest news

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  20 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  16 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

“Бухоро” – “Пахтакор” ўйинидан олдин қизиқарли маълумотлар News

“Бухоро” – “Пахтакор” ўйинидан олдин қизиқарли маълумотлар

Хабарингиз бўлса керак, 21 октябрь, шанба куни олий лиганинг 25-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйиндан олдин қуйида эътиборингизга қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Мазкур баҳсни турнинг марказий ўйини десак хато бўлмайди. Чунки Улуғбек Бақоев шогирдлари ўз мухлислари қаршисида фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқиши турган гап. Табиийки “шерлар” ҳам сафардан имкон қадар очко билан қайтиш учун борини беради.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини мухлисларга ортиқча таништириб ўтишнинг хожати бўлмаса керак. Олий лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган “Пахтакор” Ўзбекистоннинг 11 карра чемпиони ҳисобланади. Шунингдек жамоа Ўзбекистон Кубогини ҳам 11 маротаба қўлга киритган.

“Шерлар” 2000 йилги чемпионатда энг паст натижасини қайд этган 7-ўрин.

Мухлисларга яхши маълумки, айни дамда ушбу жамоани Шота Арвеладзе бошқариб келмоқда. “Пахтакор” жорий йилги чемпионат ўйинларида ҳозиргача 44 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 2-ўриндаги “Насаф” ҳисобида эса 47 очко мавжуд. Бундан кўриниб турибдики, тошкентликлар кумуш медалларини қўлга киритиш учун охиригача курашади. Лекин бу йўлда уларга осон бўлмаслиги аниқ. Сабаби “шерлар”ни  олдинда “Бунёдкор” ва “Локомотив”га қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди.  Маълумот учун Шота Арвеладзе шогирдлари чемпионатнинг ўтган турида ўз уйида “Қўқон-1912”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. “Бухоро” эса “Шўртан” майдонидан муҳим уч очко билан қайтди. 

“”Пахтакор” тўпурари Игорь Сергеев бўлиб турибди. 24 ёшли ҳужумчининг активидаги голлари сони 10тани ташкил этмоқда. Худди шунингдек “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам ҳозиргача рақиблар дарвозасига 10та тўп киритган.

“Бухоро” ва “Пахтакор” жамоалари шу кунга қадар ўзаро 49 маротаба тўқнаш келган. Бу борада яққол устунлик тошкентликлар томонида эканлигини кўриш мумкин. Сабаби “шерлар” 34та ўйинда муваффақият қозонган бўлса, “Бухоро” жамоаси 6 учрашувда ғалаба қозонган. Қолган 9та баҳсда томонлар ўзаро дурангга имзо чеккан. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Бухоро” ўзаро ўйинларда жами 27 очко тўплаган. “Пахтакор” ҳисобида эса 111 очко мавжуд.

 Тўплар нисбати эса 34-105 ни кўрсатмоқда. Бухороликларнинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 2:0. Аксинча “Пахтакор”да бу борада кўрсаткич – 8:0 эканлигини кўриш мумкин.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИГА НАЗАР

30.05.1992 йил

“Пахтакор” – “Нурашфон” 1:0

26.08.1992 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 2:0

08.06.1993 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:0

26.08.1993 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 2:0

03.07.1994 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 3:3

07.09.1994 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 3:2

27.05.1995 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 1:1

09.09.1995 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:3

27.05.1996 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 0:1

30.09.1996 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:0

08.07.1997 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:0

16.08.1997 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

21.06.1998 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:2

14.08.1998 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 5:2

23.05.1999 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

26.10.1999 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

14.06.2000 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 4:3

03.08.2000 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:2

27.07.2001 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

17.11.2001 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 3:2

13.04.2002 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:5

02.11.2002 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:0

02.04.2003 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 2:3

07.10.2003 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 1:0

15.03.2004 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:3

05.11.2004 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 4:0

11.04.2005 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:8

02.11.2005 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

11.06.2006 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

05.08.2006 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:0

30.04.2007 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:1

21.10.2007 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 5:1

26.06.2008 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

18.09.2008 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

01.03.2009 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

09.11.2009 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:1

14.04.2011 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 1:0

24.09.2011 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0

15.03.2012 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:1

21.11.2012 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 4:1

04.07.2013 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:0

04.08.2013 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

15.05.2014 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0

29.10.2014 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 4:0

03.04.2015 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:1

16.08.2015 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

01.04.2016 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0

13.08.2016 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 1:1

12.05.2017 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

21 октябрь, шанба. 25-тур. 

“Бухоро” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент)

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент).

Захира ҳаками: Исоқ Ибрагимов (Нукус).

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.


“Бухоро” матбуот хизмати.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика