"Бухоро" ўз қароргоҳида йиғинни бошлади
22 dec 2017 15:34
News
"Бухоро" ўз қароргоҳида йиғинни бошлади
Хусусан, Улуғбек Бақоев бошқарувидаги “Бухоро” жамоаси ҳам куни-кеча ўз қароргоҳида дастлабки йиғинни бошлади. Ҳозирча таркибда маҳаллий футболчилар билан бирга ёшлар жамоасидаги иқтидорли ўйинчилар шуғулланмоқда. 25 декабрь куни футболчилар Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг махсус илмий-услуб мутахассислар гуруҳига тест-нормативларини топширади.
Жамоани ҳозирча ҳеч бир футболчи расман тарк этмади. Аммо? йил якунига келиб айрим ўйинчиларнинг клуб билан тузган шартномаси якунига етади. Мураббийлар штаби раҳбарият билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда, бу йилги мавсумда ўзини кўрсатишга эришган футболчилар билан келишувни узайтириш борасида иш олиб бормоқда.
Жорий йилги чемпионатда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган хорижлик футболчилар – Владимир Баенко, Кирилл Пасичник ҳамда Иворь Вайцер айни дамда ўз ватанида бўлиб турибди. Ушбу легионернинг ҳам амалдаги шартномаси тугаган. Аммо мураббийлар украиналик ҳимоячи Владимир Баенкони имкон қадар жамоада олиб қолишни режалаштирган.
Бундан ташқари, яна шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, январь ойидан таркибни кучайтириш учун бир нечта ўйинчилар жамоага жалб этилади. Улар билан ҳозирда музокара олиб борилмоқда.
"Бухоро" матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments