Latest news

21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  0 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  3 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  91 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  1 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг бўлган гаплар News

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг бўлган гаплар

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб "Навбаҳор" бош мураббий Александр Волков учрашув тўғрисида ўз фикрини билдирди. - "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин кутилганидек курашларга бой бўлди. Учрашув бошида баъзи содир этган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Сўнгра ўз дарвозамиздан аламли тўп ўтказиб юбордик. Умуман олганда мухлисларга бугунги беллашув манзур бўлди деб ўйлайман. Аслида жамоамизнинг ўйинини қовушди дейиш мумкин, бироқ голларни "Бухоро" урди. Бизга доимгидек вазиятларни голга айлантириш етишмади. Иккинчи даврада таркибда ўзгаришлар бўлишини вақт кўрсатади. Буни ҳозир айтиш қийин. Ха, раҳбарият бир нечта янги ўйинчиларни клубга таклиф қилишни режалаштирган.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди. - Оғир ўйин ўтказдик. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам йигитларга рахмат айтиб, уларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Нима сабабдан сўнгги 10 дақиқада бўш ўйин кўрсатганимизни ўрганиб чиқамиз. Нимага ҳимояланганимизни ўзим ҳам тушунмадим. Об-хаво шароити балки футболчилар ҳаракатига таъсир ўтказган бўлиши мумкин. Шу боис бироз ланж ўйин кузатилди. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар яхши ҳаракатланаётгандик. Ҳисоб қисқаргач шогирдларим тушкунликка тушиб қолишди. Бугунги учрашувни унутиб, навбатдаги "Локомотив"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика