"Бухоро" мухлислар билан учрашади News

"Бухоро" мухлислар билан учрашади

“Бухоро” жамоаси 2 март куни Туркиядан қайтиб келгач, 6 март куни машғулотларни давом эттирди.
“Бухоро” олий лиганинг 1-тури “Бунёдкор”га қарши учрашувга тайёргарликни бошлаб юборди.

Жамоа янги мавсум олдидан ўз мухлислари билан учрашув ташкиллаштирмоқда. Унда жамоанинг янги бош мураббийи ҳамда футболчилари расман таништирилади. Мухлислар билан учрашув 9 март, душанба куни, соат 11:00 да “Бухоро” спорт мажмусининг конференция залида бўлиб ўтади.

Ушбу мухлислар билан учрашувга Бухоро вилоятидаги барча ОАВ, телевидение, газета журналистлари, ҳамда жамоанинг ашаддий мухлислари таклиф этилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика