Latest news

14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  2 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  26 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6

"Бухоро"-"Локомотив". ПРЕВЬЮ News

"Бухоро"-"Локомотив". ПРЕВЬЮ

31- май (якшанба) куни «Бухоро» жамоаси Ўзбекистон чемпионати, олий лигаси доирасида навбатдаги турни ўз майдонида ўтказади.

11-тур доирасида кечадиган ушбу баҳсда Бухорога Ўзбекистоннинг амалдаги кумуш медал соҳиби, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ташриф буюради.

Анъанага кўра, ўйиндан олдин ушбу жамоаларнинг олий лига мусобақаларидаги ўзаро учрашувлар статистикасини тақдим этамиз.

Шу кунга қадар ушбу рақиблар жами 18 маротаба тўқнаш келишган.  Кичкина устунлик тошкентликлар томонида. Ушбу учрашувларнинг 5 тасида "Бухоро" зафар қучган бўлса, 8 та учрашувда Тошкент клуби ғалабани тантана қилган. Бу жамоалар 5 марта дуранг натижани қайт этишган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига 23:31.

Ўаро учрашувларада “Бухоро” 20 очко, “Локо” эса 29 очко жамғарган.

Ушбу жамоалар дастлабки бор 2004 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Тошкентдаги “ЖАР” стадионида кечган учрашувда “Бухоро” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 6-тур доирасидан кечган ушбу баҳснинг 60-дақиқасида Муҳаммад Иноғомов киритган гол бухороликларга ғалаба келтирган эди.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги учрашуви 2014 йил 7 ноябрда кечган эди. “Бухоро”да кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайт этилганди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Ойбек Нурбоевнинг голига, 89-дақиқада Александр Гейнрих жавоб қайтарган эди.


Ўзбекистон чемпионати.Олий лига. 11-тур.

"Бухоро"(Бухоро)-"Локомотив"(Тошкент)

31 май (Якшанба). "Бухоро" спорт мажмуаси. Соат 18:30


"Бухоро" (Бухоро)

Учрашувлар 18

Ғалабалар 5

Дуранглар 5

Мағлубиятлар 8

Киритилган тўплар 23

Ўтказиб юборилган тўплар 31

Тўплар фарқи -8

Энг йирик ғалаба 3:1

Энг йирик мағлубият 1:5

Энг сермахсул учрашув 4:3

Энг сермахсул дуранг 1:1

Очколар 20

 

"Локомотив" (Тошкент)

Учрашувлар 18

Ғалабалар 8

Дуранглар 5

Мағлубиятлар 5

Киритилган тўплар 31

Ўтказиб юборилган тўплар 23

Тўплар фарқи 8

Энг йирик ғалаба 5:1

Энг йирик мағлубият 1:3

Энг сермахсул учрашув 3:4

Энг сермахсул дуранг 1:1

Очколар 29

Тайёрлади: Азиз Салихов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика