Latest news

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  8 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  8 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

"Бухоро" ким учун ўйнайди? News

"Бухоро" ким учун ўйнайди?

Саволимиз "Бухоро" жамоаси мураббийларини ажаблантириши ва улар "Биз ўзимиз учун эмас, фақат ва фақат ишқибозлар учун ўйнаймиз!" дейишлари аниқ.
Шундай бўлса, нега сўз бошқа-ю амал айрича бўлиб турибди. Мамлакат чемпионати кейинги учрашувларида футболчиларимиз ўз ўйинини йўқотиб қўйишди. Аввалги иштиёқ, шижоат сўнгандек гўё. Шундай бўлмаганида, турнир жадвали 6-пoғонасида бораётган "Бухоро" ўзидан 16 очко кам тўплаган ҳолда хавфли зонада турган "Қизилқум"га 23-турда унинг майдонида 0:2 ҳисобида бой бермаган бўларди.

Баъзи мухлислар футболчиларимиз олий лигада қолиш учун уринаётган қўшни вилоят жамоасига "ҳиммат" кўрсатган бўлиши мумкин, деган гумонда. Биз бу гапга қўшила олмаймиз. Қолаверса, навоийликлар бундай "ҳиммат"га зор эмасликларини ўйинлари орқали намойиш этишганига "Қизилқум" ишқибозлари гувоҳ-ку!

Ҳа, Зарафшон шаҳри командаси ўз мухлислари олдида нимага қодир эканлигини исботлади. Бу жиҳатдан Агамуродов ва унинг шогирдлари "Қизилқум"­дан ўрнак олишлари керак эди. Афсуски, бундай бўлмади. Иродасизлик, мухлислар олдида масъулиятни ҳис этмасликнинг оқибати 29 октябрь куни "Бухоро"нинг 24-тур доирасида ўз майдонида "Насаф"га қарши ўтказган ўйинида ҳам "бўй кўрсатди".

Жамоамиз медаллар учун курашаётган қаршилик футболчилар олдида бармоқ тишлаб қолдилар. Ҳисоб 1:5. Аламли, аянчли мағлубият! Агар жамоа устози кураш сабоғини олиши учун ёш маҳаллий футболчиларни майдонга туширганида "қоқилиш" сабабини тушуниш мумкин бўларди. Ҳолбуки, бош мураббий "Насаф"га қарши ўзи ишонган ва таянган таркибни танлаган эди-ку! Наҳотки, Тачмурад Агамурадовдек тажрибали мураббий жамоани ўйинга руҳан тайёрлаш ҳадисини унутган бўлса?

Тўғри, "Бухоро" икки мағлубиятдан сўнг ҳам турнир жадвалининг олтинчи поғонасида бораяпти. Боисики, яқин таъқиб­чиларимиз "Металлург" ва "Нефтчи" ҳам рақибларига имкониятларини бой берди. Аммо жамоамизнинг ҳозирги мавқеи юпқа муздек омонатгина. Нега десангиз, "Бухоро"ни чемпионатнинг сўнгги турларида янада оғир ўйинлар кутмоқда.

"Бухоро" сўнгги ўйинни ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўтказади. Афсуски, футболчиларимиз унда ғалабага умид қилолмасалар керак. Чунки, улар кумуш медаль учун курашаётган темирйўлчиларга ҳозирги ўйин билан бас келишлари амримаҳол. Демак, қаторасига тўрт бор мағлубият "Бухоро"ни саккизинчи ўринга тушириб қўйиши мумкин.

Бу—бизнинг тахминларимиз. Аммо "Бухоро" тахминларимизни чиппакка чиқаришини жуда ҳам истардик. Қанийди, Тачмурад Агамурадов ва унинг шогирдлари навбатдаги ўйинларда кескин бурилиш ясашса. Жамоанинг ҳақиқий мухлислари бундан умидларини узишмаган. Демак, футболчиларимиз жон куйдириб ўйнашлари керак.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика