Latest news

18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  2 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   2 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  25 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5

"Бухоро" "Динамо"га қарши тайёргарликни бошлади News

"Бухоро" "Динамо"га қарши тайёргарликни бошлади

2 август куни “Бухоро” жамоаси иккинчи давранинг илк учрашувини ўз майдонида ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувдан сўнг футболчиларга бир кун дам берилди. “Бухоро” футболчилари тикланиш машқларни олиб боришди.

Бугундан бошлаб жамоа бевосита 17-тур учрашувига тайёргарликни бошлаб юборди. Ҳаммага маълум-ки, 17-турни “Бухоро” сафарда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув 8 август куни бўлиб ўтади.

Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Гарчи улар “Бунёдкор”га мағлуб бўлишган бўлса-да, ўйин борасида эса айнан бухороликлар устунлик қилишди. Жамоа кўрсатган ўйинидан стадионга ташриф буюрган барча мухлисларнинг кўнгли тўлди десак муболаға бўлмайди. Мухлсиларимиз “Бухоро” футболчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, гулдурос қарсаклар билан ечиниш хонасига кузатишган эдилар. Бу ҳолат ҳар бир футболчининг шижоатига шижоат, кучига куч бағишлаши табиий. Кейингу учрашувда жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика