Latest news

00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  3 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  1 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  9 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  12 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28

“Бухоро” – “Динамо” ўйини олдидан қизиқарли маълумотлар News

“Бухоро” – “Динамо” ўйини олдидан қизиқарли маълумотлар

Хабарингиз бор, 16 сентябрь, шанба куни “Бухоро” олий лиганинг навбатдаги турида “Динамо”ни қабул қилади.

Самарқандликларга қарши ўйин олдидан бу икки жамоа ўртасида кечган аввалги баҳсларни ёдга олиб ўтамиз.

ТАНИШИНГ НАВБАТДАГИ РАҚИБ – “ДИНАМО”!
Самарқанднинг “Динамо” жамоасини 1960 йилда ташкил топганлиги ҳақида маълумотларга эгамиз. Жамоа илгари “Мараканда”, “Афросиёб”, “Самарқанд” номи остида ҳам чемпионатда иштирок этган. Жамоа тарихидаги “Энг яхши тўпурар” Тимур Искандеров бўлади. Собиқ футболчи 1998 йили биринчи лигада рақиблар дарвозасига 30та (!) тўп киритиб, тўпурар бўлганди. Мухлисларга яхши эсла керак, ўша мавсумда “Динамо” 2-ўринни қўлга киритганди.
“Динамо”га бу йил Олег Тюлькин устозлик қилаётгани барча яхши маълум бўлса керак. Жамоа таркибида Раду Рогак (Молдовия) ва Аднан Ораховац (Черногория) легионер сифатида ўйнаб келмоқда.

Жамоа уй учрашувларини Самарқанддаги “Динамо” номли стадионда ўтказади. Ушбу арена ўз бағрига 13 800 нафар томошабинни сиғдира олади.
  Самарқандликлар ўтган турда ўз уйида “Қўқон-1912” билан ўйнаб, нурсиз дуранг қайд этганди. Жамоа ҳозиргача ўз активига 21 очко ёздириб қўйишга эришди. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни эса – 12–ўриндир.

БИРИНЧИ ДАВРАДА “ДИНАМО”НИНГ ҚЎЛИ БАЛАНД КЕЛГАНДИ
Ёдингизда бўлса керак, ушбу жамоаларнинг жорий мавсумдаги илк учрашуви Самарқандда кечганди. Мазкур баҳсда мезбонлар устунликка эришиб, ўз ҳисобига уч очкони ёздириб қўйганди. Кўрамиз, Бухородаги баҳсда кимнинг кўчасида байрам бўлар экан.

15.04.2017. 6 тур.
“Динамо” – “Бухоро” - 3:1 (1:0)
Самарқанд. “Динамо” стадиони. 10501 томошабин.
Ҳакам: Виктор Серазитдинов - 6,9
Голлар:

Ориф Мамаджонов, 21 (1:0)
Жавоҳир Қаҳрамонов, 57 (2:0)
Баҳриддин Ваҳобов, 64 (2:1)
Амиржон Сафаров, 90+3 (3:1).

“БУХОРО” – “ДИНАМО”. ЎЗАРО ЎЙИНЛАРНИНГ УМУМИЙ СТАТИСТИКАСИ
Ўзаро ўйинлар – 43та.
“Бухоро”нинг ғалабаси -20та.
“Динамо”нинг ғалабаси – 16та.
Дуранглар сони- 7та.
“Бухоро”нинг урган умумий голлари сони – 58та.
“Динамо”нинг урган умумий голлари сони – 56та.
“Бухоро”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 6:0.
“Динамо”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:1, 3:0.
“Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги очколари сони – 67та.
“Динамо”нинг ўзаро ўйинлардаги очколари сони – 55та.



“БУХОРО” – “ДИНАМО”. ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИГА НАЗАР:
20.04.1992 йил
“Мараканда” – “Нурафшон” 1:2
10.10.1992 йил
“Нурафшон” – “Мараканда” 6:0

29.04.1993 йил
“Динамо” – “Нурафшон” 1:1
02.10.1993 йил
“Нурафшон” – “Динамо” 3:1

09.04.1995 йил
“Нурафшон” – “Динамо”  3:0
25.10.1995 йил
“Динам о” – “Нурафшон” 3:0

26.06.1996 йил
“Нурафшон” – “Динамо-С” 1:0
28.08.1996
“Динамо – С” – “Нурафшон” 0:2

18.06.1997 йил
“Бухоро” – “Афросиёб” 0:1
09.09.1997 йил
“Афросиёб” – “Бухоро” 2:2

18.04.1999 йил
“Бухоро” – “Самарқанд” 0:3
02.10.1999 йил
“Самарқанд” – “Бухоро” 2:0

11.04.2000 йил
“Самарқанд” – “Бухоро” 4:2
26.10.2000 йил
“Бухоро” – “Самарқанд-Динамо” 2:1

18.04.2001 йил
“Бухоро” – “Самарқанд” 3:2
01.10.2001 йил
“Самарқанд” – “Бухоро” 2:0

06.04.2002 йил
“Самарқанд” – “Бухоро” 4:1
09.11.2002 йил
“Бухоро” – “Самарқанд” 0:0

11.06.2003 йил
“Самарқанд” – “Бухоро” 2:3
23.08.2003 йил
“Бухоро” – “Самарқанд” 1:0

26.06.2004 йил
“Бухоро” – “Самарқанд” 3:2
14.08.2004 йил
“Самарқанд” – “Бухоро” 0:1

21.05.2005 йил
“Самарқанд” – “Бухоро” 2:0
17.09.2005 йил
“Бухоро” – “Самарқанд” 1:0

08.04.2006 йил
“Бухоро” – “Самарқанд” 4:0
30.09.2006 йил
“Самарқанд” – “Бухоро” 2:1

07.04.2007 йил
“Бухоро” – “Самарқанд” 0:2
25.11.2007 йил
“Самарқанд” – “Бухоро” 2:1

10.07.2008 йил
“Динамо” – “Бухоро” 4:1
08.08.2008 йил
“Бухоро” – “Динамо” 1:0

18.04.2009 йил
“Бухоро” – “Динамо” 2:0
09.10.2009 йил
“Динамо” – “Бухоро” 2:2

12.03.2011 йил
“Динамо” – “Бухоро” 0:1
01.11.2011 йил
“Бухоро” – “Динамо” 2:1

20.06.2012 йил
“Динамо” – “Бухоро” 0:1
17.08.2012 йил
“Бухоро” – “Динамо” 2:0

11.05.2013 йил
“Динамо” – “Бухоро” 1:0
21.09.2013 йил
“Бухоро” – “Динамо” 0:2

14.06.2014 йил
“Бухоро” – “Динамо” 1:1
02.11.2014 йил
“Динамо” – “Бухоро” 0:0

20.03.2015 йил
“Бухоро” – “Динамо” 1:1
08.08.2015 йил
“Динамо” – “Бухоро” 2:0

15.04.2017 йил
“Динамо” – “Бухоро” 3:1

“БУХОРО” – “ДИНАМО” УЧРАШУВИ ҲАКАМЛАРИ МАЪЛУМ
Олий Лига, 21-тур
16 сентябрь, шанба
“Бухоро”  – “Динамо”

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий).
Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.

“Бухоро” матбуот  хизмати.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика