"Бухоро" барча легионерларга жавоб берди
09 jan 2016 16:09
News
"Бухоро" барча легионерларга жавоб берди
Машғулотларда жамоа кўригидан ўтаётган футболилар йўқ эмас. Ҳозирча янгиларнинг биронтаси билан шартнома имзолангани йўқ.
Бугунги кунга келим жамоани расман тарк этганлар аниқ бўлиб бормоқда. Иккинчи даврада бухороликлар сафига келиб қўшилган легионерлар, Максим Антонюк, Сергей Георгиев ва Николай Чипевлар билан ҳамкорлик тўхтатиб қўйилди ва улар расман “Бухоро”ни тарк этишди.
Булардан ташқари Тимур Аюповга иккинчи давра ўрталарига келиб жавоб берилган эди. Мухлислар сўровномасига асосан “Бухоро”нинг 2015 йилги энг яхши футболчиси деб топилган дарвозабон, Александр Корнейчук ҳам жамоани расман тарк этди.
Олий лиганинг энг ёши катта футболчиларидан бири Вячеслав Понаморёв билан ҳам шартнома узайтирилмади ва у жамоа билан хайрлашди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments