Latest news

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  23 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  54 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

“Бухоро” 4 нафар футболчи билан хайрлашди News

“Бухоро” 4 нафар футболчи билан хайрлашди

Аввал хабар берганимиздек, “Бухоро” жамоаси бугундан янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлади.

Жамоа аъзолари тушликдан сўнг пойтахтимиздаги мухташам “Туркистон” меҳмонхонасида йиғилди. Машғулотлар “Бунёдкор” академиясининг машғулот майдонларида ўтказилади. Бугунги кунда ишқибозларнинг диққат марказида турган трансфер бозоридаги ўзгаришларга қисқача тўхталиб, шуни маълум қиламизки, ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Муҳиддин Худоёров, Алишер Саматов, Алишер Саноев ҳамда Зоҳир Пиримов билан тузилган амалдаги шартнома муддати якунига етди. Ушбу футболчилар билан ҳамкорлик тўхталиб, дўстона равишда хайрлашилди. Уларнинг клуби равнақи йўлидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирган холда, келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ҳам йўқ эмас. Фақат улар билан ҳозирча расмий келишувга эришилмагани боис, номларини кейинроқ маълум қиламиз.  
 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика