Latest news

23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан». Златан хайрлашув нутқида нималар деди? News

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан». Златан хайрлашув нутқида нималар деди?

А Серия 38-тури доирасидаги «Милан» - «Верона» (3:1) ўйинидан кейин «россонерлар» билан хайрлашуви эълон қилинган Златан Ибрагимович «Сан-Сиро»даги хайрлашув нутқида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилганини маълум қилди.

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан. Ҳозирги ҳолатда ҳаяжон кучли, нафас олишим ҳам қийин, аммо ҳаммаси жойида. «Сан-Сиро»дан шунчалик кўп хотиралар қолаяптики... Бошида у менга меҳр берди, кейин эса – бахт.

Оиламга сабр учун раҳмат дейман. Иккинчи оилам – ўйинчилар, мураббийлар, ходимлардан ҳам миннатдорман. Мухлисларга ҳам чин юракдан ташаккуримни билдираман. Футбол билан хайрлашиш фурсати етди, аммо сиз билан эмас», - дейди 41 ёшли швециялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Златан профессионал фаолиятини 1999 йилда бошлаган. У «Милан»дан ташқари, «Мальме», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Лос-Анджелес Гэлакси» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика