Latest news

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

1 июндан янги қоидалар кучга кирди News

1 июндан янги қоидалар кучга кирди

Ёз келди, у билан бирга эса футболга янги қоидалар кириб келди.

Масалан, энди ҳужум қилаётган жамоа вакиллари жарима зарбаси вақтида рақибнинг жонли деворига тура олмайди, мураббийларга эса сариқ ва қизил карточкалар кўрсатилади.

Ўйинга таъсир кўрсатган биринчи янги қоида - эркин зарба пайтида ўз жарима майдончаси ичида турган футболчига пас бериш мумкинлиги. Авваллари футболчилар тўпни у жарима майдончасини тарк этганидан сўнг қабул қилишарди - ҳозир эса ичида ҳам мумкин.

Янги қоидалар Копа Америкада кучга кирган. Ўйинларга яхшилаб эътибор беринг.

Ушбу услубда пас берилган баъзи ўйинларда футболчилар ҳакамга эътироз билдиришди, аммо рефери ҳаммаси жойида эканлигини айтиб, ўйинни давом эттирди. Ўйинчиларга янги қоидалар бўйича тушунтиришлар берилмаган кўринади.


Қизиқ ҳолат, УЕФА ҳозирча Миллатлар лигаси ва Евро-2020 саралашида қоидаларни ўзгартирмади. Европа футболининг мутасаддилари бунга қуйидагича изоҳ беришди:

"Қисқа вақт ичида қоидаларни ўрганишда чалкашликлар юзага келмаслиги ва баҳсли вазиятлар бўлмаслиги учун янги мавсум бошигача ушбу қоидалардан фойдаланмасликка қарор қилдик".


Ҳозирча УЕФА байроғи остидаги барча турнирлар эски қоидалар бўйича ўтказиляпти. Бироқ аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида янги қоидалар амалда.


Ўзбекистон Суперлигасида янги қоидалар қачон қўлланилади дейсизми? Янги қоидалар 1 июндан кучга кирди, бу пайт эса Ўзбекистон чемпионатининг деярли ярми ўтиб бўлган эди. Шу сабабли турнир ўртасида тушунтириш ўтказиб, футболчиларни чалғитмаслик учун янги қоидалар келаси мавсумдан қўлланиладиган бўлди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика