Бускетс "Барселона"дан кетса, унинг ўрнига ким сардор бўлиши маълум News

Бускетс "Барселона"дан кетса, унинг ўрнига ким сардор бўлиши маълум

Агарда Серхио Бускетс "Барселона"дан кетса, Серхио Роберто "Барселона" сардорига айланади.

Роберто "Барса"нинг жорий мавсум Херард Пике ва Серхио Бускетсдан кейин учинчи сардори ҳисобланарди. Агар 34 ёшли ярим ҳимоячи ёзда Каталония клубини тарк этса, Роберто "Барса"нинг янги сардорига айланади.

Серхио аллақачон агентларга "Барселона" билан яна бир ёки икки йилга мўлжалланган янги шартнома имзоламоқчи эканлигини айтган, бироқ музокаралар ҳали бошланмаган.

Катта эҳтимол билан ЖЧ-2022'дан сўнг Пике футболдан кетиши муносабати билан Марк-Андре тер Штеген "Барса"нинг навбатдаги сардорига айланади.

30 ёшли Роберто жорий мавсумда "Барса" сафида барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика