Latest news

14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  0 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  2 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  17 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  15 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5

“Бунёдкор” президенти клуб вакиллари билан учрашди ва жамоага янги бош мураббий тайинланди News

“Бунёдкор” президенти клуб вакиллари билан учрашди ва жамоага янги бош мураббий тайинланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев клубда бўлиб, у ерда мураббийлар, футболчилар ва клубда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан учрашди.

Учрашув аввалида клуб бош директори Улуғбек Мирзаев барчага “Бунёдкор” клубида янги иш бошлаган клуб президентини таништириб ўтди.

Шундан сўнг, клуб фаолияти ва қилинаётган ишлар, режалаштирилган вазифалар борасида ҳисобот берди.

Клуб президенти мураббий ва футболчилар билан шахсан учрашишдан асосий мақсади, сўнгги тўрт йилда жамоанинг ютуқларга эриша олмаётгани ва молиявий қийинчиликлар борасида муҳокама қилиш кераклигини таъкидлади.

Албатта, бу йил барчаси бошқача бўлиши, ушбу футбол клуби нафақат мамлакатимизда, балки халқаро майдонда ҳам ғалабаларга эришиши учун ҳаракат қилиши кераклигини билдирди.

Шундан сўнг, клубда фаолият олиб бораётган маслаҳатчи мураббий Юрий Саркисян, мураббийлар – Марат Мифтахутдинов, Виктор Карпенко ўз фикрларини билдириб, аввало, клуб президентининг ташриф буюриб, юзма-юз учрашгани, муаммоли масалаларни муҳокама қилганидан хурсанд эканликларини билдириб ўтишди.

Клуб президенти жамоада нафақат муаммоли масалалар бартараф этилиши, балки комплаенс назорат тизими ўрнатилиши ҳамда клуб учун ажратилган маблағ назорат қилиниши, футболчилар рағбатлантирилиши, коррупцияга йўл қўймаслик борасида ҳам қатор ишлар қилинишини маълум қилди.

Жамоа сардори Лутфулло Тўраев ҳам сўз олиб, айнан клуб президентига, спортчилар билан учрашгани ва уларнинг фикри билан қизиқаётгани, уларни тинглаётгани учун жамоа аъзолари номидан миннатдорчилик билдирди.

Футболчилар, албатта, билдирилган ишончни оқлашлари ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини таъкидлаб ўтди.

Энг аввало, мураббийлар ишига аралашишга мутлақо йўл қўйилмаслигини, мураббий ҳар бир футболчини ўзи танлаши ва натижага эришиш шарт эканлиги билдирилди.

Бундан ташқари, спорт либослари, ётоқхона ва овқатланиш, спортчиларни витаминлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Клуб президенти қатнашган йиғилишда янги бош мураббий сайлаш масаласи ҳам кўтарилди. Кузатув кенгаши аъзолари, футболчилар ва мураббийларнинг бир овози билан узоқ йиллардан буён жамаода фаолият юритган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб сайланди.

Айнан бугундан бошлаб Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи сифатида футболчиларни янги мавсумда майдонга олиб тушади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” клуби президенти янги бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ўзбек футболининг кўзга кўринган намояндаси, ажойиб футболчи бўлгани ҳамда мураббийликда ҳам ўзига хос ўрнак бўлиб улгурганини таъкидлаб, унга ишонч билдирди ва олдинда турган янги мавсумда омад тилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, жамоа олдига бу йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика