Latest news

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   5 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  13 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  37 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди? News

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди ва Вадим Абрамовнинг "Бунёдкор"даги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

— Айримлар Абрамов "Бунёдкор"ни жарликдан олиб чиққани учун терма жамоага тайинланди, дейди. Мен футбол ичидаман ва битта савол бермоқчиман: клуб қачон тубга тушиб кетган эди? Академияси бор, тайёр кадрлари бор клубни ким тубга тушириб қўйди, мен тушунмайман. Ва Абрамов нимасини олиб чиқди? У тайёр гул, лолаларни узадиган боғбон бўлиб келди.

"Бунёдкор" тубдамас эди. Тўғри, молиявий аҳволи ёмон бўлиши мумкин. Лекин, "қалдирғочлар" ва "Насаф"нинг ўз йўли бор. Ўйинчисиз қолиб кетган тақдирида ҳам янги футболчилар чиқиб турадиган академияси бор. Ўша ёшлар билан Суперлигадан тушиб кетиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Абрамов келди, шу футболчиларни ўйнатди. Нимаси тубдан олиб чиқиш?

Мен Карленовичнинг "Нефтчи"даги, "Локомотив"даги ишларини яхши эслайман. Нима оламшумул иш қилганди? "Бунёдкор"га, балки, бошқа мутахассис келса, бундан яхшироқ натижа қайд этарди. Тубдан олиб чиқмоқчи бўлса, у "Андижон"га борсин ва 4 ё 5-ўринга олиб чиқсин, "Бухоро"га борсин. "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" мураббийга барча шароитни яратиб берадиган клублар, мен унинг ойлигини ҳам биламан. Кечирасиз, бу тубдан олиб чиқиш дейилмайди.

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика