Latest news

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  0 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  15 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  17 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

“Бунёдкор”га нима бўляпти? News

“Бунёдкор”га нима бўляпти?

Ўлкамизда қиш, футболда давралар оралиғидаги танаффус давом этяпти.

Барча янги мавсумга яхшироқ тайёрланиш пайида. Трансфер, клубларимиз иштирокидаги ўйинлар ва улардаги ўзгаришлар спортга ихтисослашган нашрлар томонидан баҳолиқудрат ёритилмоқда. Аммо ҳаммаси ҳам эмас. Бугун ўзбек матбуоти ҳеч қандай реаксия билдирмаган (ёки билдира олмаган) воқеани эслаймиз:

Барчаси 12 январь куни бошланди. Абу-Даби сафарига ҳозирланаётган “Бунёдкор” лагеридан хабар чиқарилди: “Азиз Ҳайдаров ишдан олинибди”. Кейинроқ жамоа устози Иван Бошкович кетгани айтилди. Бу — футбол, унда истеъфолар бўлиши табиий ҳол. Лекин қандай ваъж билан?

Ёдингизда бўлса, Ҳайдаров-Бошкович тандеми “қизил зона” зонадан 3 очколик фарқ билан 9-ўринда бораётган “Бунёдкор”ни сентябрь ойида қабул қилиб олган эди. Улар бошқа мураббий томонидан йиғилган, умуман бошқа мураббий шакллантириб кетган таркибни мавсум охирига қадар лиганинг энг яхши 4-жамоасига айлантиришди. “Навбаҳор”ни чемпионликдан маҳрум қилган ҳам, “Насаф”нинг “оёғидан тортиб қолган” ҳам ана шу “қалдирғочлар” бўлишади. Шу сабабли истеъфолар “томдан тараша тушгандек” қабул қилинди. 

Энг қизиғи, орадан шунча кун ўтса ҳамки, “Бунёдкор” матбуот хизмати Иван Бошкович кетгани тўғрисида индамаяпти. Аммо черногориялик мутахассис жим ўтиргани йўқ. Дастлаб, футболимиздаги энг ёмон иллат ҳақида гапирар экан, жамоа президенти М. Абдуллаев йилига 1 млрд сўм олишини билдирди ва уни клуб ривожига тўсиқ бўлишда айблади (ўша интервью 20 дақиқадан кейин ўчириб юборилган). Кейинроқ эса “Бунёдкор” билан тузилган қўшимча шартномани ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишни сўради...

Демак, ўртада қандайдир конфликт бор. Футбол жамоатчилиги орасида хунук миш-мишлар тарқалган (ахир, Бошковичнинг айбловлари оддий сўзлар эмасди). Уларга ойдинлик киритиш, мухлисларга вазиятни тўғри тушунтириш учун ҳам Тошкент клуби матбуот хизмати ёки жамоа расмийлари изоҳ билан чиқиши шарт (энг камида ишқибозларнинг ҳурмати бўлса). Деярли ҳаммани бир хил савол қийнамоқда: “Бунёдкор”да нима бўляпти?

муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика