Latest news

11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  0 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0

"Бунёдкор" клубидаги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот News

"Бунёдкор" клубидаги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот

"Бунёдкор" клуби раҳбарияти, асосий жамоа мураббийлар штабидаги ўзгаришлар борасида хабар берган эдик. Қуйида мазкур мавзу бўйича расмий маълумот билан танишишингиз мумкин.


Эшитдик-да! "Бунёдкор"да клуб раҳбари, академия директори ва мураббий ўзгарди

Йиғилиш аввалида, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан сўнгги йилларда миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футболни ривожлантириш ҳамда тараққий эттиришга катта эътибор қаратилаётгани, бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони яққол мисол экани таъкидлаб ўтилди. 




“Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида клуб раҳбарияти, футболчилар ва Фан клуб аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда сўнгги вақтда клубдаги носоғлом муҳит, клубнинг Суперлигадаги салбий иштироки кескин танқид қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг янги босқичга олиб чиқиш концепцияси, Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари қабул қилингани, унинг ижросига масъулларнинг шахсий жавобгарлиги белгилангани айтиб ўтилди.

Шунга қарамай, бугунги кунда “Бунёдкор” футбол клубида берилган вазифаларни бажариш бўйича амалга оширилаётган ишлар қониқарсиз ҳолатда, натижалар эса ачинарли аҳволда эканлиги, ҳолатни яхшилаш ва соғломлаштириш учун клубда ва дирекция раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилгани билдирилди.

Барча шароитлар яратиб берилганига қарамай кутилган натижани бермаётгани, бунга сўнгги вақтларда, асосий жамоанинг кўрсатаётган уйинлари ва эришган натижаларидан ҳам кўриш мумкинлиги, хусусан, Суперлига жорий мавсумининг 18-туридан сўнг жамоа 20 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда бораётгани танқид остига олинди.  

Таъкидлаш керакки, 18 та ўйинда 20 та гол урилган бўлса, 29 та тўп ўтказиб юборилган ёки тўплар нисбати – 9. Суперлиганинг 2021 йил мавсумида жамоа 18-турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турган эди. Тўплар нисбати эса + 12.

Меҳриддин Абдуллаев ҳолат шу тарзда давом этадиган бўлса, “Бунёдкор” ўзи тарихидаги энг шармандали ҳолатга тушиши, ачинарлиси эса Суперлигани жорий йил якуни билан тарк этиши мумкинлигидан хавотир билдирди. 

Бундай салбий натижалар учун авваллари молиялаштиришдаги муаммолар баҳона қилингани, ҳозирда молиялаштиришда муаммо йўқлиги аксинча клуб ва дирекция учун зарур барча маблағлар, ойлик-маошлари ва мукофот пуллари ўз вақтида молиялаштирилаётгани айтилди. 

Юқоридагилар клуб директори Мирзаев Улуғбек ҳамда асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенконинг ўз вазифаларини етарли даражада бажармаётганлигидан далолат бераётгани маълум қилинди ҳамда юқоридагилардан келиб чиқиб, клуб директори Улуғбек Мирзаев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига “Бунёдкор” Академияси директори Азиз Ҳайдаров тайинланди. 

Асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенко ўрнига “Бунёдкор” U-21 жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович тайинланади. Бошкович футболчи ва мураббий сифатида  Европа футболи билан таниш. Унинг тажрибаси жамоадаги натижаларни ўзгартиришига умид билдирилди.

Иван Бошковичга аввало жамоадаги муҳитни ўзгартириш, футболчилар билан алоҳида ишлаш бўйича топшириқ ва вазифалар берилди. Шунингдек, Бош мураббий фаолиятига ҳар қандай аралашув жазоланиши таъкидланди.

Академия раҳбари сифатида шу кунга қадар фаолият юритиб келган Азиз Ҳайдаровнинг Клуб Бош директори бўлгани сабаб, “Бунёдкор” академияси директорлигига, Академияда фаолият юритиб келаётган Ислом Аҳмедов тайинланади. 

Ислом Аҳмедов футболда катта тажрибага эга эксперт ҳисобланиб, Академия раҳбарлигига айнан шундай мутахассис кераклиги бугунги кун талаби эканлиги айтилди. 

Барча тайинланаётган мутахассислар катта тажрибага эга ҳамда “Бунёдкор” клубида ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Улардан клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан хулоса қилган ҳолда, қисқа муддатда клуб фаолиятини соғломлаштириш, натижаларни яхшилаш, ислоҳотларни амалга ошириш орқали Осиё ва юртимиз футболидаги нуфузини оширишлари талаб этилади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика